
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян яқин кунлардаги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. 36 ёшли футболчи яқинда А Сериясидаги "Наполи"га қарши ўйинда 32-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Мхитаряннинг жароҳати дастлабки тахминларга қараганда анча жиддийроқ бўлиб чиқди. Арманистонлик футболчи тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин.
Душанба куни ўтказиладиган текширув унинг тўлиқ тикланиш муддатини аниқлаб беради. "Наполи"га қарши беллашув "Интер" учун 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.
29 октябр куни Кристиан Киву бошқарувидаги жамоа ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар