Ёш ўтган сари қизиқувчан бўлиб борамиз. Бироқ ижодий салоҳияни уйғотиш учун кўп нарса керак эмас. Шунчаки нима учун осмон мовий рангда экани ҳақида ўйлаб кўринг.
Охирги марта қачон ерда ётиб, осмонга боқиб, нима учун унинг мовий рангда экани ҳақида ўйлагансиз? Ҳойнаҳой, бунга анча вақт бўлган. Умуман олганда катта ёшли одам нима учун бу ҳақида ўйлаши керак? Ҳеч бўлмаганда яна бир бор ўзингизни боладек ҳис қилиб кўришингиз, бу жараёнда эса фойдали кўникмалар ҳосил қилишингиз учун. "Лайфхакер" ҳамкасбларингиз билан шундай қилишни машқ қилиб кўришни маслаҳат беради.
1. Кутилмаган саволлар беринг
Ёшимиз катта бўлгач, мураккаб саволлар бермай қўямиз - шахсий ва профессионал ҳаётимизда шошилинч ишлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетади. Ҳозир қандай қилиб бундай савол устида бош қотириш мумкин?
Болалар нималар ҳақида сўраши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг, масалан: "Нима учун ҳиқичоқ тутади?", Машина нима учун юради?" ва ҳ.к. Эслаб кўринг, эҳтимол яқин орада фарзандингиз шундай савол бергану, сиз жавоб топа олмай қолгансиз. Ҳатто ишингиз билан боғлиқ саволлар ҳам беришингиз мумкин, асосийси, оригинал савол бўлсин.
2. Жавоб учун бир соат вақт ажратинг
Жавоб излаш жараёнида албатта қандайдир янги нарсаларни билиб оласиз ва хотирангизни янгилаб оласиз. Эҳтимол, эски хоббингизга бўлган қизиқишингиз тикланар.
Бир неча манбалардаги маълумотларни текширишингизга ва тезда ишончли маълумотни топишингизга тўғри келади. Бу кўникмалар танқидий фикрлаш учун зарур. Бундан ташқари, биргаликдаги қидирув жараёнларида ҳамкасбларингиздан қандайдир фойдали нарсалар ўрганарсиз.
3. Ўзаро хабарлашиб ишланг
Аксариятимиз бинонинг фақат ўзимизга тегишли қисмида бир ўзимиз ишлашга ўрганиб қолганмиз. Мажбуриятларимиз бир хил бўлган пайтда эса бошқалар билан рақобатлаша бошлаймиз, баъзан буни ўзимиз ҳам англамай қоламиз. Бундай бўлмаслиги учун эса, қидирув жараёнида барча учун бир компьютердан фойдаланинг.
4. Баҳслашинг, лекин ўзгалар фикрини ҳурмат қилинг
Хилма-хил фикрлар ва баҳслар бош қотиришга мажбур қилади, воқеага қарама-қарши томоннинг нуқтаи назаридан назар ташлаш имконини беради. Бироқ кўпчилик одоб юзасидан ё ноқулай вазиятга тушмаслик учун индамай қўяди.
Бу машқлар давомида муҳокамаларни рағбатлантиринг. Токи ҳар бир инсон қандай бўлишидан қатъи назар ўз фикрини хотиржам баён этиши мумкинлигини билсин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»