date

Эмма Стоун дунё бўйича энг гўзал аёл деб топилди

Эмма Стоун дунё бўйича энг гўзал аёл деб топилди

Голливуднинг машҳур юлдузи, икки карра Оскар совриндори, иккита “Golden Globe” ва иккита BAFTA мукофоти соҳиби Эмма Стоун дунёдаги энг гўзал аёл сифатида эътироф этилди. Бу хулоса Лондонда фаолият юритаётган пластик жарроҳ Жулиан Де Силва томонидан “олтин кесим” концепцияси асосида тузилган глобал рейтингда келтирилган.

Де Силва қўллаган “олтин кесим” тамойили — юз ва тана пропорцияларининг энг мувофиқ, энг меъёрли ва эстетик жиҳатдан мукаммал кўринишини баҳолашда ишлатиладиган қадимий математик моделдир. Ушбу нисбат асрлар давомида санъаткорлар ва мутахассислар томонидан идеал чирой меъёри сифатида қабул қилиниб келган.

Замонавий технологиялар ёрдамида жарроҳ актрисанинг юз тузилиши, чизиқлари, ўлчовлари ва симметриясини махсус компьютер алгоритмлари орқали таҳлил қилган. У ўз усулини “илмий ёндашув” дея таърифлаб, хариталаш технологиялари инсон юзидаги мукаммаллик даражасини аниқ кўрсатишига ишонади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Эмма Стоун бир қатор категорияларда энг юқори кўрсаткичларни қайд этган. Жумладан:

• Қош шакли — 94,2% (энг юқори баҳолардан бири);

• Ияги — 97% (мутахассислар томонидан “деярли идеал” деб баҳоланган);

• Лаби — 95,6% (жуда юқори эстетик уйғунликка эга).

Таъкидланишича, актрисанинг табиий мимикаси, юзининг жипслиги, симметриянинг юқори даражада сақлангани ва кўзларидаги ифода уни эстетик жиҳатдан ўта жозибадор қилади. Шу жиҳатлар Эмма Стоунни “олтин нисбат” бўйича дунёдаги энг гўзал аёллар ичида пешқадам ўринга олиб чиққан.

Мутахассислар фикрича, унинг гўзаллиги нафақат ташқи қиёфада, балки юзидаги жонли ҳаракатларда, ифодаларда ва табиийликда ҳам намоён бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Эмма Стоун дунё бўйича энг гўзал аёл деб топилди