
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 123,5 триллион сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга кўпдир.
Молиявий хизматлар ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, бу ерда хизматлар ҳажми 71,2 трлн сўмни ташкил қилган. Фарғона вилояти 6,4 трлн, Андижон вилояти эса 6,2 трлн сўм билан кейинги ўринларда бормоқда.
Шунингдек, Тошкент вилоятида – 5,2 трлн сўм, Самарқандда – 5,1 трлн сўм, Қашқадарёда – 4 трлн сўм, Бухорода – 3,9 трлн сўм ва Хоразмда – 3,7 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган. Қолган ҳудудларда ҳам бу кўрсаткич 2–3 трлн сўм атрофида бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.