
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги жами 17 595 та корхона фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ҳудудлар кесимида эса хорижий корхоналар сони бўйича етакчиликни Тошкент шаҳри эгаллаб турибди. Пойтахтда 11 201 та хорижий корхона рўйхатга олинган бўлиб, бу жами кўрсаткичнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (2 253 та), Самарқанд (658 та), Фарғона (607 та), Сурхондарё (486 та) ва бошқа вилоятлар қайд этилган. Энг кам хорижий корхона Қашқадарё вилоятида — 161 та.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.