04:21 / 21.10.2017
5 474

Ўзингизнинг яширин қобилиятларингизни аниқлашнинг 4 усули

Ўзингизнинг яширин қобилиятларингизни аниқлашнинг 4 усули
Сизнинг яширин қобилиятларингиз орзунгизга яқинлашишга ёрдам бериши мумкин. Қуйидаги 4 та саволга жавоб бериш орқали уларни аниқланг.

1. Бирор нимага улгуриш учун қандай билимлар сизга ёрдам берган?

Болаликда ёки талабалигингизда қандайдир фойдали билимлар олгансиз. Муваффақиятли консултант Скотт Эдингер камбағал оилада туғилган, 9 ёшида эса бошқа бадавлат оила уни боқиб олади. Ҳаётдаги шароит унда мулоқот қилиш, зиддиятларга ечим топиш, кишиларни психологияга ишонтириш ва уни тушунтириш бўйича кўникмаларни шакллантирди.

Унверситетда у коммуникатив билимларини ривожлантирди. Юзлаб дебатларда иштирок этиб, Эдингер энг яхши нотиқлар 5 талигидан ўрин эгаллади. Ўқишни тугатгач у АҚШдаги йирик компаниялардан бирининг 2 ўриндаги савдо ходими бўлди ва бошқа ташкилотларга ҳам савдо ишлари бўйича маслаҳатлар берадиган консултантга айланди.

Албатта, фақатгина болаликдаги қийинчилик Скотт Эдингерни шу даражага олиб келмаган. Бироқ сиз ҳам қандайдир тўсиқларга учраган ва уни енгиб ўтган бўлсангиз керак.

Шундай ҳодисаларни эсланг. Уларда бирор умумийлик борми? Нима сизга муаммоларни енгиб ўтишингизга ёрдам берди? Энди ўша билимларни қайси соҳада ишга солиш мумкинлигини ўйланг.

2. Нима сизга куч беради?

Сизни энергия, куч ва янгиликларга тайёр қиладиган нима борлиги ҳақида ўйланг.

Ўзингизни чарчаган ҳис қилган пайтингиз нима билан шуғулланишингизни ёдга олинг. Шундай вақтларда сиз ўзингизга куч берадиган ишлар билан машғул бўлишни истайсиз.

Айнан қайси иш сизга кўпроқ энергия беришини аниқлаб, келажакда сиз муаммоларни осон ҳал қилиш йўлини топа оласиз.

3. Болалигингизда бошқалардан нима сизни ажратиб турарди?

Атрофдагиларимизга қандай кўринмасин, биз болаликда ёқтирган ишимизни қилишга ҳаракат қиламиз. Агар болаликдаги машғулотларингизни ёдга олсангиз, нима сизни қобилиятингизни намойиш этишга сабаб бўлишини топишингиз мумкин.

Кендис Браун Эллиоттнинг синфдошлари уни Браун Энциклопедияси деб масхаралашарди. Улар Кендисни энг ақлли деб билишарди, аслида ўқитувчилар бундай деб ҳисоблашмаса ҳам. Қизалоқ ўзи машҳурлар билан мулоқот қилиш, сунъий интеллектни ишлатиш, сузадиган шаҳар қуриш кабиларни орзу қиларди.

40 йил ўтгач, унда 90 та патент бор эди. Унинг энг машҳур кашфиёти – ПенТиле-матритсаси миллионлаб смартфон, планшет, ноутбук ва телевизор экранларида қўлланувчи суюқкристалл бўлган. У бундай технология ишлаб чиқарувчи компания тузади ва уни Самсунғга сотиб юборган.

Эллиоттнинг болаликдаги орзулари синфдошларини ҳайрон қолдирса, ўқитувчиларнинг жаҳлини чиқарарди. Лекин катта бўлгач у имконсиз нарсаларни ҳам иложини топди.

4. Қандай илтифотларга эътибор қилмайсиз?

Одатда, биз ўзимизнинг кучли томонимизни илғамаймиз. Агар бирор нарсани яхши бажаришга одатланиб қолсак ўзимизнинг бу кўникмамизга унчалик ҳам эътибор қилмаймиз. Шу боис, шунчаки эътибор қилмайдиган ифтифотларингизни тинглаб кўринг.

Мақтовларни рад қилишга ўрганиб қолиш тушунарсиз бўлиб, у ўз малакаларингизни ҳақиқий баҳосидан анча арзонга баҳолашингизни билдиради.

Бу карерангизга зарар етказади, чунки иқтидор ва меҳнат қийматига кўра баҳоланиши ва ҳақ олиши лозим.

Агар бирор ишни осон уддалаётган бўлсангиз, у кўникмага ҳамма ҳам эга дегани эмас. Ўз резюменгизни қайта кўриб чиқинг: балки унда бошқа ходимлардан сизни ажратиб турувчи бирор малакани қолдириб кетган бўлишингиз ҳам мумкин.

Манба: Likeit.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизнинг яширин қобилиятларингизни аниқлашнинг 4 усули