
Пенсильвания университети профессори Роберт Билмэн олиб борган навбатдаги тадқиқотлар оқ қўзиқоринлар устида кечди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, оқ қўзиқоринни доимий тарзда таомлар рационига киритилса, кони фойда экан.
Оқ қўзиқорин организмнинг қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Бу ишни оқ қўзиқорин таркибидаги эрготионеин ва глутатионлар адо этади. Улар инсон организмидаги тўқималарга таъсир ўтказган ҳолда қаришини секинлаштиради. Яна улар организмга жойлашиб олгач, юрак хасталиклари, саратон ва Альцгеймер каби хавфли касалликлар тўқималарини ўлдиради.
— Юқорида номлари тилга олинган элементлар, — деди профессор. — Бошқа қўзиқоринларда ҳам учрайди. Бироқ оқ қўзиқорин таркибида жуда кўпчиликни ташкил этади. Бу икки элемент қўзиқоринга турли усуллар ёрдамида ишлов берилганда ҳам йўқолмайди. Айниқса, эрготионеинлар ўта юқори ҳароратдаги иссиққа ҳам чидамлидир.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар