— Мен ишхонамни яхши кўраман. Чунки у билан илк маротаба ишхонамда, биз ўтирадиган хонада учрашганман…
Ҳозир компьютерда Севара Назархоннинг «Кўргим келар…» қўшиғини эшитиб, шу гапларни ёзяпман. Қўшиқ худди мен учун айтилгандек гўё:
Мен биламан — сиз ҳам танҳосиз,
Кўргим келар сизни негадир…
Ўша куни уни илк маротаба кўришим ҳам эмасди, аслида. Аслида, уни биринчи марта автобусда учратганман. Лекин унда фақат кўргандим, холос. Бугун эса, тасодифни қарангки, мен неча кунлардан бери хаёл суриб юрган қизнинг ўзи ишхонамга келиб қолса… Довдир бола эмасман-у, лекин ўша пайтда нима қилишиму ўзимни қандай тутишни билмай қолганим фақатгина ўзимга аён.
У билан учрашиш истаги, у билан гаплашиш хаёллари менинг тасаввуримда, ўйларимда қандай улкан ва етиб бўлмас орзулар каби бўлса, унинг хонамизга кириб келиши шу қадар оддий эди. Майин таралган сочлар, ўзига жуда ҳам ярашган кийим, юзида кишини беихтиёр ўзига тортадиган ним табассум зоҳир эди. Бу қарашлар, бу кўзлар қандайдир қадрдон эди. Энди-энди ўйлайман: ёқтириб қолиш, яхши кўриш шунақа бўлармикин, бегона бўлса-да, қадрдондек туйилаверармикин?..
Хуллас, у салом бериб кириб келди. Нима юмуш билан келганини айтиб, ҳамкасбларимдан нималарнидир сўради. Мен эса жимгина қараб турардим. Ўзимни қарамаганга, ишлаётганга солардим-у, аммо бу қўлимдан келмасди. Тўғриси, ўша аснода уни беихтиёр ва ўз навбатида, сездирмасдан янаям синчиклаб кузатардим. Тўғриси, бундан бир неча кунлар олдин автобусда кўрган қиз шумиди ўзи, деган хаёл ҳам ўтди ичимдан… Чунки бу ишониш қийин бўлган, камдан-кам юз берадиган тасодиф эди.
Қани энди ўша лаҳзада атрофимда шу қиздан бошқа ҳеч ким бўлмаса-ю, унга термили-и-иб ўтирсам, суҳбатлашсам, бирга-бирга хаёллар сурсам… Қани энди ўша лаҳзаларда у билан минг йиллардан бери таниш ва қадрдон кишилардек бўлиб қолсам-у, у менга энг яқин инсонига қарагандек эътибор билан (о, қандай ёқимли истак бу эътибор!), ҳа-ҳа, эътибор билан қараса!..
Хаёлга берилиб кетганимни ўзим ҳам сезмай қолибман. Лекин ишлаш ҳам керак эди! Атрофда ҳамкасблар ва ўз юмуши билан келган ўша қиз… Мен у билан танишиш йўлларини қидирардим. Худди жуда зарур иш қилаётгандек компьютерга термилиб, столим устига қоғозларни ҳам йиғиб олгандим.
Шуларни ёзиб боряпман-у, компьютерда мен эшитаётган қўшиқлар алмашиниб бораётгани ҳам хаёлдан кўтарилган… Ёқимли мусиқа ва сўзлар худди менинг ўйларим ва ёзаётганларимни билиб тургандек:
Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас,
Ўтсанг сен томон бир бўйламай бўлмас.
Сен менинг ҳаммадан яширган сирим —
Менинг эртагимсан — сўйламай бўлмас.
Мен маст эдим. Бу ёқимли бир сархушлик эди… Ана шу сархушлик мени ишга олиб келарди, уйга олиб борарди. Шу сархушлик билан автобусга чиқардим, дўконларга кирардим, кундалик юмушларимни бажарардим. Мен аввалига шуни бахт деб билардим. Лекин бахтнинг ҳам мазмуни ва маъноси ўзгариб турарди. Мен у билан илк танишганимни бахт деб билган бўлсам, энди у билан янаям яқинроқ бўлиш истаги, бахти турарди…
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади