Мустаҳкам оила, обод турмуш ҳақида сўз кетганда, мулоҳазаларимиз, аввало, оилавий бахт тушунчасига бориб тақалади. Оилавий бахт эса оиланинг хотиржамлиги ва тўкислигидадир. Бу жиҳатлар ўз навбатида оқилона режалаштирилган оилада тўкис шаклланади.
Яхши ниятлар билан бунёд этилган оила соҳиблари келажакда ҳар жиҳатдан баркамол фарзандларнинг ота-оналари бўлишни истайдилар. Айрим оилалар илк фарзандлари қиз бўлишини, бошқалар эса ўғил бўлишини хоҳлашади. Бироқ, бу истак доим ҳам рўёбга чиқавермайди. Гоҳида бир оилада кетма-кет қиз фарзанд, бошқа бир оилада эса ўғил фарзандлар туғилиши кузатилади.
Ўғил ёки қиз фарзанд кўриш, бўлажак ҳомиланинг қандай жинсда бўлиши қадим замонлардан буён одамларни қизиқтириб келган.
Тиббиёт ўта ривожланган бугунги кунга келиб, маълум жинсдаги фарзанд кўришни истовчилар қанчалик кўп бўлса, бу йўлдаги изланишлар ҳам шунчалик кўпаймоқда. Улуғ табиб Ибн Сино ҳам ўз даврида бу ҳақдаги қуйидаги фикрни илгари сурган эди: «Яшаш муҳитининг совуқлиги, йилнинг совуқ фасли, шимолдан эсувчи шамоллар ўғил ҳомила бўлишига олиб келади, унга қарама-қарши ҳолатлар аксинча натижани келтириб чиқаради».
Шунингдек, қадимги Рим олимлари ҳам ёзма манбааларда сентябрдан декабргача ўғил, мартдан июлгача қиз фарзанд туғилиши эҳтимоли юқори бўлишини таъкидлаганлар.
Европа мамлакатларида эса шифокорлар ўзлари ишлаб чиққан «қон янгиланиши» назариясига асосан фарзанд жинси қандай бўлиши ҳақида хулоса чиқарганлар. Бу назарияга кўра, эркак организмида қон ҳар тўрт йилда янгиланса, аёл организмида бу жараён уч йилда амалга ошади. Ҳомиладорлик бошланган даврда кимнинг қони «ёшроқ» бўлса, фарзанд унинг жинсига мансуб бўлиш эҳтимоли юқори ҳисобланган.
Тарихий маълумотларга кўра, юқоридаги каби халқона усуллардан фойдаланилганда, кутилган натижа 10-15 фоиздан ошмаган.
Ўзбек халқ табобатида фарзанд ўғил ёки қиз бўлишининг тадбири сифатида уч йўналишда тавсиялар берилган:
1. Аёллар ойлик тақвимининг тоқ кунларидаги яқинликдан сўнг ўғил, жуфт кунларида эса қиз туғилади.
2. Аёл иссиқ мижозли овқатлар истеъмол қилса, ўғил туғилади.
3. Эркак яқинлик кунлари иссиқ мижозли овқатлар ва зираворлар истеъмол қилса, ўғил фарзанд дунёга келади.
Бундан кўринадики, табобатда ўғил ёки қиз фарзанд кўриш учун алоҳида парҳезлар мавжуд. Ўғил дунёга келишини истаётган ота-оналар кундалик таомномаларида, албатта, балиқ ва гўшт маҳсулотлари, иссиқ мижозли зираворлар (занжабил, долчин, қалампирмунчоқ) бўлиши лозим. Улар таркибида етарли миқдорда натрий, калий, оқсиллар мавжуд. Овқатга ишлатиладиган дон маҳсулотлари асосини гуруч ва нўхат ташкил этиши керак. Сабзавотлардан картошка, сабзи, пиёз, саримсоқ; мевалардан эса гилос, ўрик ва оқ тут тавсия этилади. Ичимликлардан райҳон барги ва уруғидан дамланган чой ҳамда олма шарбати ижобий таъсир кучига эга. Бу жараёнда вақтинча ёнғоқ, сут маҳсулотлари, хом карам, ерёнғоқ, какао, шоколад маҳсулотлари истеъмолини тўхтатиб туриш керак.
Ҳозирда замонавий тиббиёт техникаси ва усуллари орқали исталган жинсдаги фарзандга хомиладорликни таъминлаш мумкин. Бунда биринчи навбатда туғилажак фарзанднинг соғлигига эътибор қаратилади. Лекин бу усул катта молиявий ҳаражатни талаб этади. Умуман, замонивий тиббиётда бу борада кўплаб усуллар тавсия этилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон халқ табобати академияси олимлари томонидан кўзда тутилган жинсдаги фарзанд туғилиши имконини берадиган препарат таркибини яратиш устида тадқиқотлар олиб борилди. Лаборатория тадқиқотларига кўра, У-хромосомали уруғлар ҳаракатчанлиги рағбатлантирилиб, Х-хромосомали уруғ ҳужайралар тизгинланса, ҳомила ўғил фарзанд бўлади. Ана шу жараённи юзага келтириш имконини берувчи фосфат буфер, полисахаридли гель, лимон кислотаси ва табиий асалдан иборат шифобахш маъжун тайёрланди. Бир неча йиллар давомида рўйхатга олинган муолажалар ва тад-қиқотларнинг кўрсатишича, мазкур перепаратдан фойдаланиш ижобий самара бермоқда.
Аслида фарзандингизнинг ўғил ёки қиз бўлиши Яратганнинг иноятидир. Пок ният билан астойдил ҳаракат қилган инсоннинг муроди ҳосил бўлади.
Латифжон МАМАЖОНОВ,
Ўзбекистон халқ табобати академияси аъзоси, биология фанлари номзоди.
Ўзбекистон халқ табобати академияси аъзоси, биология фанлари номзоди.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди