Уйқуга тўймасликнинг зарарли ва хавфли эканини бугунги кунда ҳамма билади. Кўпчилик иш кунлари йўқотилган уйқу ўрнини дам олиш кунлари тўлдириб олишга ҳаракат қилади. Аммо олимлар ва шифокорлар бу фикрга қўшилмайди.
Биоритмлар ва инсон уйқуси тадқиқотлари бўйича энг нуфузли экспертлар, аслида, қанча вақт ухлаш кераклиги ва ортиқча уйқунинг зарарлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
УЙҚУСИ ЧАЛА БЎЛГАНЛАРНИНГ КЎПРОҚ ОМАДИ КЕЛАДИМИ?
Массачусетс университетининг тиббиёт факультети қошидаги уйқу бузилиши маркази 30 дан ортиқ, турли мамлакатларнинг 2 млн кишига яқин фуқаролари иштирокида бир-бирига ўхшамаган тадқиқотлар ўтказиб, натижаларни таҳлил қилди. Уларнинг ҳар бирига ўхшаш вазифалар қўйилган — узоқ ухлаш кўнгилли иштирокчиларнинг саломатлиги ва умр давомийлигига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш.
Доктор Грэг Жейкобс раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи олинган маълумотларга таянган ҳолда жадвал тузди. Унга кўра, эрта ўлим хавфи энг ками 7 соатлик уйқу эканлиги маълум бўлди. Бундан қисқа ва бундан узоқ давом этган уйқу эса хавфли касалликлар эҳтимолини ошириб, эрта ўлимга сабабчи бўлиши мумкин. Қолаверса, шифокорнинг фикрича, кўп ва узоқ ухлайдиганлар уйқусизлик қурбонларига нисбатан ҳаётдан анча эрта кетади.
НИМА УЧУН УХЛАЙМИЗ?
Саккиз соатлик стандарт уйқу етарли бўлмаган инсонларда яширин, ҳали ташхис қўйилмаган қандайдир касаллик мавжуд. Хусусан, уйқучанликнинг ошиши, ўриндан турмасликка бўлган кучли хоҳишга қуйидаги ҳолатларда кўпроқ дуч келинади:
— вирусли инфекциялар (масалан, сурункали вирусли гепатит, герпес-инфекциялари);
— инсонда чарчоқ ҳиссини орттирадиган ҳар хил сурункали касалликлар;
— сурункали чарчоқ синдроми;
— эндокрин безлар фаолияти бузилиши (масалан, қалқонсимон безларнинг гормон ишлаб чиқариш даражаси пасайса);
— депрессия, умумий безовталик синдроми.
Ушбу барча вазиятларда чўзилган уйқу — бу соғлом бўлмаган ва тикланиб олиш, тузалиш, инфекцияларга қарши курашиш учун ҳаракат қилаётган организмнинг ҳимоя реакцияси. Депрессия ва субдепрессия ҳолатида (кайфиятнинг тез-тез тушиб туриши, ёмон воқеаларга нисбатан таъсирчанликнинг ошиши) мия уйқу ёрдамида хафа қиладиган, хавотир ва руҳий тушкунлик даражасини оширадиган ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилади.
«ТЕЗКОР» УЙҚУ ЮРАК УЧУН ХАВФЛИ
Бошқача сўз билан айтганда, 8 соатлик уйқудан кейин ҳам доимий уйқуга тортадиган инсонлар кўпроқ умр давомийлигини қисқартирувчи турли касалликлардан азият чекишади. Шунинг учун, айниқса, кундуз кунлари кети узилмайдиган уйқучанликка мубтало бўлган инсонлар организмини тинимсиз уйқуга тортаётган ҳолат сабабини аниқлаш учун тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Бошқа томондан узоқ уйқу, агар у мунтазам равишда бўлса, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантиради тиббиёт фанлари номзоди, Федерал тиббий-биологик агентлик 83-клиник касалхонаси қошидаги уйқу бузилиши маркази раҳбари, доктор Калинкин. Тадқиқотлар натижасига кўра, 8 соатдан кўп бўлган уйқу тезкор ухлаш давомийлигини оширади, бунда организм кам дам олади ва қўшимча зўриқиш кўп бўлади.
Тезкор ухлаш вақтида «вегетатив бурон» — юракнинг нотекис уриши, артериаль қон босимининг ошиши, тўхтаб-тўхтаб нафас олиш, мияда қон оқими кучайиши содир бўлади. Инсон бундай ҳолатда қанча кўп вақт бўлса, нафас, юрак-томир тизимлари ва ҳатто мияда қон айланиши бузилиши хавфи шунча ортади, дея огоҳлантиради врач.
ОРИЕНТАЦИЯ — ГОРМОНЛАР УЧУН
Албатта, ҳамма одам ҳар хил ва уйқунинг жуда яхши давомийлиги уларнинг ҳар бирида фарқланади, масалан, моддалар алмашинуви хусусиятларига қараб, дейди мутахассислар.
Яна бир муҳим омил — ёш:
— ўсаётган организм бирмунча узоқроқ уйқуни талаб этади (9-10 соат);
— жинсий гормонлар фаоллиги ортган ва шу билан бир вақтда мелатонин — уйқу гормони ишлаб чиқариш пасайган ёшлик даврида уйқу давомийлиги қисқаради (6-7 соатгача);
— 30-35 ёшдан сўнг мелатонин фаоллашади ва кўпинча одамлар 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида ухлаганда ўзларини уйқуга тўйгандек ҳис этишади;
— 50-55 ёшдан сўнг мелатонин синтези яна пасаяди, шунинг учун ёш улғайган ва кексайган паллаларда кўпинча 6 соатлик уйқу ҳам етарли бўлади.
“Ухлаш учун ётган вақтингиз катта аҳамиятга эга, — деб таъкидлайди сомнолог Александр Калинкин. — Организм учун кечки 11 дан эрталабки 7 гача бўлган уйқу кечаси 2 да ётиб, кундузи 10 да турганга нисбатан анча фойдали. Чунки организмни соғломлаштирувчи ва тикловчи, жумладан, ажинларни силлиқлаш хусусиятига эга бўлган мелатонин моддаси кечки 11-12 дан эрталабки 3-4 гача ишлаб чиқарилади. Бу модданинг фақат уйқуда ишлаб чиқарилишини инобатга оладиган бўлсак, бу вақтларда ухлаб ётиш жуда ўринли бўлади».
ОПТИМИСТ АЁЛЛАР УЗОҚ ЯШАЙДИ
Оптимист аёллар узоқ яшайди. Буни АҚШ олимлари аниқлашга эришди. Гарвард университети мутахассислари 70 минг нафар ўрта ва кекса ёшдаги Америка фуқаролари ўртасида 2004 йилдан 2012 йилгача тадқиқот олиб боришди. Касаллик тарихи устида тадқиқот олиб борилганларнинг барчаси ҳамшира ёки тиббиёт ходими бўлиб ишлаган одамлар эди.
Тадқиқотчилар ҳар хил маълумотларни таққослаб кўришди: ҳамширалар тез-тез касал бўлганми ва улар ўзларини оптимист деб ҳисоблаганми? Маълум бўлишича, оптимистик руҳда юрган аёллар ўзларини оптимист деб ҳисобламайдиган тенгдошлари ва ҳамкасбларига нисбатан ўрта ҳисобда 30 фоизга кам вафот этишган. Онкологик касалликлар оптимист аёлларда одатдагидан 16 фоиз, юрак касалликлари 38 фоиз, инсульт 39 фоиз, ўпка касалликлари 38 фоиз ва юқумли касалликлар 52 фоизга кам.
Олимлар объектив қонуниятларга асосланганликни аниқлашга муяссар бўлишди: оптимистик руҳ инсонларни кўпроқ соғлом турмуш тарзига амал қилишга мажбур этган. Бахтли ва ижобий фикрли инсон спорт билан шуғулланади, кўп вақтини фаол дам олиш ва сайр учун сарфлайди. Бу вақтни пессимистик кайфиятдаги инсонларнинг кўпчилиги ўзлари мойил бўлган зарарли одатлар — тамаки чекиш, спиртли ичимликларни меъёридан ортиқча ичиш ва носоғлом овқатланиш ёки уларнинг оқибатида йўқотган саломатликларини тиклаш билан овора бўлишади.
«ТЎЙИБ УХЛАШ ОДАТИ ҚАРИШНИ ТЕЗЛАТАДИ»
Роман Кондратов, Кливленд университетининг (АҚШ) биология фанлари бўйича профессори:
— Организмимиз ўзини яхши ҳис этиши ва ёш кўриниши учун энг асосий воситалардан бири биологик соатлардир. Биологик соат сифатли ва узилишларсиз ишласа, биз ёш, бардам бўламиз, яхши кўринишга эга бўламиз ва кўплаб хавфли касалликларга қарши муваффақиятли кураша оламиз.
Биологик соатнинг яхши ишлаши ҳам, вақтидан илгари қаришни тезлаштиришга хизмат қилувчи унинг заифлигини кучайтириш ҳам инсоннинг ўз қўлида. Айтинг-чи, сиз, одатда, қанча ухлайсиз?
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди