Турмуш ўртоғим оламдан ўтгач, ўғлим ва қизимни бир ўзим катта қилдим. Ўғлим Санжарбек олий маълумотли бўлиб, ишга жойлашди. Йигирма тўрт ёшида Муҳайё исмли бир қизга кўнгил бериб, у билан суҳбатлаша бошлади.
Ўғлим ишлайдиган ташкилотда тартиб-интизом жуда кучли. Севган қизи ҳар соатда қўнғироқ қилиб, ўғлимни безовта қилавергач, устозларидан огоҳлантириш олибди. Бу ҳақда Муҳайёга айтса, қиз тушунишни истамаган. Қўнғироқлар давом этавергач, охири Санжарбекни ишдан бўшатишди…
Бу гаплардан хабар топгач, Муҳайёга қўнғироқ қилиб, ҳуда-беҳудага ўғлимни безовта қилавермаслигини, бу қиз боланинг шаърига тўғри келмаслигини тушунтирдим. Қиз аввалига сўзларимни жимгина тинглаб, узр сўради ва гўшакни қўйди. Унинг босиқлик билан “хўп бўлади”, деган жавобидан сўнг “Тўғри иш қилдимми ўзи, кўнглига озор бериб қўймадиммикин?” деб, ўзимни койидим ҳам. Аммо зум ўтмай, у яна қўнғироқ қилди. Энди бояги мулойим қиздан асар ҳам қолмаган, оғзидан боди кириб шоди чиқар, “Сиз севгимга тўсқинлик қилганингиз учун ҳали жавоб берасиз. Менга қўнғироқ қилишим учун онам рухсат бериб қўйган!” дея тап тортмай ўшқирарди…
Ўша воқеадан сўнг Муҳайёнинг онаси ўғлимга қўнғироқ қилиб, уни ҳақоратлабди. Буни эшитиб, қон босимим ошиб, шифохонага тушиб қолдим. Шундан сўнг ўғлимнинг ҳам кўзи очилди. “Онасини кўриб, қизини ол” деган мақол бежиз айтилмаганига амин бўлдим.
Маъмура,
Тошкент шаҳри.
Тошкент шаҳри.
— Муҳайёга қўнғироқ қилиб, жуда тўғри иш қилгансиз. Балки бошқа оналар бунга журъат этишмас. Баъзида биз — катталар, “сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилида иш тутиб, атрофимиздаги муаммоларга кўз юмиб ўтиб кетамиз. Натижада ёшлар кўнглига келган ишни қилишга одатланишади. “Ахир ҳеч ким индамаяпти-ку?” деган фикр бўладида-да, уларнинг хаёлида.
Агар Муҳайёнинг онаси билан ҳам суҳбатлашиб, уни ҳам воқеадан хабардор қилганингизда, яна ҳам яхши бўларди. Балки у қиз онасига ўғлингиз ва сиз ҳақингизда нотўғри маълумот бергандир. Ҳали ҳам кеч эмас, воқеага ойдинлик киритиб, тушунмовчиликнинг олдини олиш даркор. Балки ўғлингизнинг қалбида ҳали ҳам қизга нисбатан муҳаббат бордир. Ёшларни бир-иккита айби учун бутунлай қоралаш нотўғри. Бизнинг вазифамиз — уларни кечириш, тўғри йўлга солишдир.
Руҳшунос Умида ХОЛИҚОВА тавсиялари асосида
Нигора РАҲМОНОВА тайёрлади.
Манба: Tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди