Тўғри қарор қабул қилиш учун уни ўйлашга жуда кўп вақт сарф этиш шарт эмас, деб ҳисоблайди тайм-менежмент бўйича мутахассис Элизабет Грейс Сандерс. У тавсия этадиган усуллар қуйидагилардан иборат.
Дастлаб ўзингизни муваффақиятли қарор қабул қилишга тайёрлашингиз керак. Бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат.
Ўйлаш учун вақт ажратинг
Табиийки, вақтингиз йўқ. Агар вақт етишмаслиги босим ўтказаётган бўлса, кундалик вазифаларни режалаштиришни бутунлай кўриб чиқиш керак. Қанчалик ғалати бўлса ҳам тезкор қарор қабул қилиш учун ҳам вақт ажратиш лозим. Қарор қабул қилиш – одатдагидан кўпроқ диққат талаб этадиган вазифа.
Кичик ечимларни ўйлаш учун сизга 30 дақиқа ёки бир соат кифоя. Жиддийроқлари учун эса – икки ёки уч ҳафта давомида бир неча соат талаб этилади. Қарор қабул қилиш учун қанча вақт ажратманг, уни календарда белгилаш ва танланган жадвалга амал қилиш муҳим.
Қандай қарор қабул қилиш кераклигини аниқланг
Қарор қабул қилишдан аввал амалга ошираётган танловингиз хусусиятига аниқлик киритиш керак. Масалан, агар иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, бундай қарор нафақат ишдаги вазифаларингиз, балки офисга етиб бориш учун йўл, маош, ҳамкасблар ва бошқаларга таъсир қилади. Қарорингиз таъсир қиладиган асосий омилларни аниқлаб, у ёки бу танлов сизни ҳақиқатан ҳам хурсанд қилиши ёки акси эканини тезда англайсиз. Балки янги иш жойи ҳақидаги таклиф жозибалидир, бироқ офисга етиб олиш учун ҳар куни икки соат кетишига чидай олмайсиз.
Фото: Unsplash
Барча вариантларни ўйлаб кўринг
Танловни “ҳа” ва “йўқ” сўзлари билангина чеклаш керак эмас. Қарор қабул қилишдан аввал эҳтимолдаги барча вариантларни ўйлаб кўринг. Балки дарҳол кўзга ташланмаган келишувлар ёки муқобил жиҳатларни топарсиз. Шунингдек, қарор қабул қилиш керак ёки зарур эмаслиги тўғрисида ҳам ўйлаб кўриш лозим. Баъзида ҳеч нимага аралашмай, оқим бўйлаб сузган маъқул.
Булар қарор қабул қилишнинг асосий тамойиллари эди. Энди танловни тезроқ амалга оширишга ёрдам берадиган усулларга ўтамиз. Улардан ҳар бири турли вазиятлар учун мос келади.
Ўз тамойилларингизга ишонинг
Агар ҳаётда риоя этишни истайдиган тамойилларингиз мавжуд бўлса, мураккаб қарорларни қабул қилишингиз осон бўлади. Масалан, вақтнинг муайян миқдорини оилангиз билан ўтказишни истайсиз ёки қарздорликнинг ошириб юборилмайдиган асосий даражасини белгилаб олгансиз. Хизмат сафари, етиб олиш узоқ бўлган офисга ишга жойлашиш ёки йирик харид ҳақида қарор қабул қилиш керак бўлса, у ёки бу қарор тамойилларингизга зид бўлишини дарҳол тушунасиз.
Фото: Getty Images
Ечим вариантларини келишиб олинг
Баъзи одамларга барча ечимларини эшитиш ёрдам беради. Агар сиз улар тоифасидан бўлсангиз, муҳокамадан сўнг тезроқ қарор қабул қила оласиз. Бу ҳақида муҳокама қилаётган одамларга билдириш шарт эмас. Бор-йўғи сизни диққат билан тинглайдиган одам керак. Суҳбатингизнинг сўнгида суҳбатдош ҳеч нима демаса ҳам ўзингиз қарор қабул қиласиз.
Фикрни ташқаридан эшитиб кўринг
Баъзида эса кимнингдир маслаҳати керак бўлади. Агар ҳеч қачон бажармаган ишни амалга оширмоқчи бўлсангиз, худди шундай вазиятда бўлган одамдан маслаҳат сўранг. Бироқ эҳтиёт бўлинг – маслаҳатга кўр-кўрона амал қилиш ҳам ярамайди. Ўз-ўзидан аён танлов бўлиб кўринса-да, сизга мос келмаслиги мумкин. Агар сизга маслаҳат бераётган фикрлари маъқул бўлмаса, рози бўлиш ва чидаш керак эмас. Нима бўлганида ҳам суҳбат сизни янада тўғри қарор сари етаклаши мумкин.
Фото: Pixabay
Ўз қарорингизни синаб кўринг
Баъзи ҳолатларда қарор вариантини қабул қилишдан олдин синаб кўриш мумкин. Масалан, агар иш учун сизга бошқа шаҳарга кўчишни таклиф этишаётган бўлишса, дастлаб у ерга бориб кўриш ва вазиятни баҳолаш ёки бўлажак ҳамкасблар билан суҳбатлашиш лозим. Бундай дақиқаларда янги тажрибани бошдан ўтказасиз ва танангиз ўзини нотаниш муҳитда қай даражада қулай ҳис этаётганини билдиради.
Ўзингизга қулоқ солинг
Баъзида қарор қабул қилиш жараёни қийин кечади, мия бир вариантни рационал ҳисобласа, юрак бошқасини тўғри санайди. Бундай ҳолатда сиз билдираётган умидлар ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Масалан, устозингиздан маслаҳат сўраганингизда у нима қилишингизни айтишига умид қилардингиз? Биз энг рационал мавжудот эмасмиз. Баъзида шахсий умидларга қулоқ солиш ўринли, чунки айрим вақтда улар биз қайси қарорни истаётганимизни айтади.
Ҳаёт мураккаб танловларга тўла, бироқ улар вақтингизнинг кўп қисмини олиши шарт эмас. Кейинчалик афсусланмаслик учун қарорларни тезда, бироқ ўйлаб қабул қилишга ўрганинг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади