
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Решфорд жамоага келганидан сўнг, уни ким ҳайратга солгани ҳақида гапирди. У клубдаги энг истеъдодли футболчи сифатида Ламин Ямални алоҳида ажратди.
Шунингдек, Решфорд Педрини ҳам юқори баҳолади ва ҳар куни у билан бирга тўп суриш завқ эканини таъкидлади. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Маркус Решфорд ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ижарага кўчиб ўтди. У каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушди.
Шу даврда Решфорд бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Решфорднинг "Барселона"га қўшилиши жамоанинг ҳужум чизиғини мустаҳкамлади.
Ламин Ямал ва Педри эса ёш бўлишига қарамай, асосий таркибда муҳим роль ўйнамоқда. Келгусида Решфорд ва жамоа футболчиларидан юқори натижалар кутиляпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар