date

Балеба Ҳюртселега “Брайтон”га содиқлигини тасдиқлади

Балеба Ҳюртселега “Брайтон”га содиқлигини тасдиқлади
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Cарлос Балеба жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги доимий миш-мишлар фонида бош мураббий Фабиан Ҳюртселе билан шахсий суҳбат ўтказди. Euro-football.ru маълумотига кўра, Балеба ушбу учрашувда "Брайтон"га содиқлигини билдириб, "Манчестер Юнайтед" билан боғлиқ гап-сўзларга эътибор бермаслигини айтди.

Янги мавсумда Балеба ўйинлари билан мухлисларни ҳайратга солмаяпти. Кўпчилик унинг натижаларини ёзда амалга ошмаган трансфер билан боғламоқда.

Манбага кўра, футболчининг спорт формасига тиззасидаги муаммолар ҳам таъсир қилган. 21 ёшли Камерун футболчиси ҳозиргача барча мусобақаларда ўнта учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист қайд эта олмади.

Балебанинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Балеба Ҳюртселега “Брайтон”га содиқлигини тасдиқлади