Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, одамларнинг 50 фоиздан кўпи - сурункали прокрастинатор. Улар лойиҳаларни топшириш вақтини кечиктиришади, зарур ҳисоб-китобларни вақтида амалга оширишмайди ва иш вақтида ижтимоий тармоқлар бўйлаб "кезишади".
Ишингиз кўп бўлса-ю, ҳеч унга кириша олмаётган бўлсангиз, нима қилиш керак? "Здоровье с Еленой Малышевой"да шунга доир маълумотлар берилди.
Прокрастинация нима?
Прокрастинация - инсоннинг муҳим ишларни рад этиб, майда ишлар билан шуғулланиш ёки кўнгилочар машғулотларга берилиш ҳолати. У бир вақтнинг ўзида ишнинг муҳимлиги ва шошилинчлигини яхши англайди. Прокрастинация шу жиҳати билан дангасаликдан ажралиб туради: бирор ишни бажаришга эринган инсон буни тушуниб турса-да, хавотир ҳам олмайди. У шунчаки ишни четлаб ўтишга уринади. Прокрастинатор эса ўзини оқлаш учун баҳона излайди ва виждони олдида қийналади.
Бу ҳолат 96 фоиз одамларга таниш ва умуман нормал ҳолат ҳисобланади. Прокрастинация фақат ишда ёқимсиз вазиятлар ва атрофдагиларнинг норозилигини келтириб чиқаргандагина муаммога айланади.
Нима учун прокрастинацияга дуч келамиз?
Бу ҳолатни изоҳлаш мумкин бўлган кўп назариялар бор. Уларнинг энг машҳури ҳиссиётлар учун миянинг бир участкаси, режалаштириш ва эътибор учун эса - бошқаси жавоб бериши тўғрисидаги назариядир. Шу боис кўнгил ёзиш истаги ва фойдали иш қилиш зарурати ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Агар ҳузур-халоват маркази ғолиб бўлса, прокрастинатор ишни кейинга қолдиради ва ўзига ёққан бирор бошқа машғулот билан шуғулланади.
Унга қарши қандай курашиш мумкин?
Тажрибали прокрастинатор ва WaitButWhy.com сайти асосчиси Тим Урбан TED анжуманида прокрастинацияга қарши курашга доир қўлланмалар иш бермаслигини айтди. Уларни ахир ақлли, теран фикрловчи кишилар ёзади-ку - акс ҳолда улар бундай ҳажмдаги матн ва тадқиқотларни уддалай олишмас эди. Шундай бўлса-да, вазиятдан чиқиш йўлини излаш керак, бўлмаса, прокрастинация бутун ҳаётингизни "еб битиради".
Олимларнинг прокрастинацияга оид асосий маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз - агар уларнинг ҳеч бири сизга ёрдам бермаса, психоаналитикка учрашиш вақти келган бўлади. Сизнинг прокрастинацияга мойиллигингиз қандайдир чуқур психологик муаммонинг асорати бўлиши мумкин.
1. Рўйхат тузинг
Ишларингизни кичик ва оддий пунктларга ажратинг. Масалан, диплом ёзишингиз керак. Тахминан қуйидагича рўйхат тузинг:
Мавзуни шакллантириш;
Жиҳозлашга талабларни аниқлаш;
Компьютерни ёқиб, ҳужжатни яратиш;
Муқовасини тайёрлаш;
…
Фото: shutterstock
Шу тариқа катта ва жуда оғирдек туюлган иш бир неча майда ва оддий ишларга айланади.
2. Ижтимоий тармоққа киришни блокланг
Ижтимоий тармоқлар - энг кучли чалғитувчи омил. Қурилмангизга ижтимоий тармоқларга киришни вақтинчалик блокловчи иловани юклаб олинг ва телефондаги барча хабар манбаларини ўчириб қўйинг.
3. Реалист бўлинг
Олдингизга ҳаддан ташқари мураккаб вазифа қўйманг: киришмоқчи бўлган ишингиз қанча мураккаб бўлса, уни бошлаш шунча қийин бўлади. Охир-оқибат сиз уни кейинга кўчирасиз ва куни бўйи ижтимоий тармоқларни саҳифалаб ўтираверасиз.
4. Бирор иш билан шуғулланинг
Сиз катта ва зерикарли маъруза ёзишингиз керак, бироқ бунинг ўрнига спорт залига бордингиз, харид қилдингиз ва онангизга қўнғироқ қилдингиз. Бу яхши. Ҳар ҳолда, кунингиз зое кетмади.
Фото: getty images
5. Ўзингизга ёқадиган иш билан шуғулланинг
Эҳтимол, гап прокрастинацияда эмасдир? Балки шунчаки қилаётган ишингиз ўзингизга ёқмас. Ёки ич-ичингиздан бу ишнинг сизга фойда келтирмаслигини тушуниб тургандирсиз. Кўп маош тўлайдиган эмас, ўзингиз орзу қилган жойда ишласангиз, прокрастинация белгилари намоён бўлармиди?
6. Баҳс бойланг
Баъзан шундай бўладики, одамлар маълум бир ишни бажармасалар ҳам, ҳеч нима бўлмаслигини билганликлари учун уни кейинга суришади. Шундай қилингки, у иш бажарилиши керак бўлсин: масалан, баҳс бойланг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади