Сизга керак бўлган нарса бу – яхши режа ва ботирлик. Бошлашдан аввал нима ҳақида билиш керак?
1. Шундай нарсалар бўладики, уларга эришиш имконсиз. Рок-юлдузга айланиш, таниқли футболчига турмушга чиқиш, тунда айнан ўша музқаймоқни ейиш учун бутун шаҳарни кезиб чиқиш - буларнинг барини ҳақиқий ҳаётда бошдан кечиришдан кўра тасаввур этиш анча ёқимли.
2. Баъзида эса истаклар аслида сизники бўлмайди. Масалан, отангиз сиз билан фахрланиши учун муваффақиятли адвокат бўлишни истайсиз.
3. Мақсадга эришиш сиз кутган қониқишни таъминламайди. У амалга ошгач, сиз орзу қилган даражадаги хурсандчиликни ҳис этмайсиз. Бахт миқдори ва давомийлиги бўйича тасаввурларни бўрттиришга мойилмиз.
Ўз мақсадингиз сари курашга киришишдан аввал бу ҳақида ўйланг. Акс ҳолда бир неча йил ёки ҳаётнинг ярмини бесамар ўтказишингиз мумкин.
Мақсадларга қандай эришиш мумкин?
Фото: Pixabay
Аслида нимани исташингизни аниқланг
Баъзида аслида нима исташимизни билмаймиз. Хоҳишларимизнинг кўпчилиги норозилик сабаб туғилади ва қуйидагича бўлади: «Нима исташимни билмайман, бироқ аниқ буни эмас».
Сиз ҳақиқатан ҳам ўзингиз учун ишлашни хоҳлайсизми ёки бор-йўғи ишингиздан чарчадингизми?
Нима исташингизни аниқ билинг. Хоҳлаган нарсангизга эришган ҳолатингизни батафсил тасаввур этинг. Нафақат ижобий, балки салбий жиҳатларини баҳоланг. Улар доим мавжуд. Бунда нимани ҳис қиляпсиз?
Бир-бирига зид истакларни чиқариб ташланг
«Чиройли формада бўлишни истайман. Спорт билан шуғулланишни ёқтирмайман».
Барча тескари истаклар қулайлик зонасидан чиқишни истамасликка боғлиқ: машқлар, янги иш ёки хобби.
Мақсадга эришиш учун нима қилиш кераклигини ўйлаб кўринг. Буни бажармаслик мавжуд эмаслигини ҳам текширинг.
Фото: Pixabay
Сиз интилаётган нарсага ўзгалар қандай эришганини ўрганинг
Илгари ҳеч ким уддалай олмаган нарсага эришишни истамасангиз керак. Ўз мақсадларингизга эришиш учун ўзгаларнинг тажрибасидан фойдаланинг. Буни аллақачон бажарган одамларни интернетдан топинг: марафонни югуриб ўтган, катта пул ишлаб топган, исталган спорт тури бўйича мусобақада ғолиб бўлган ёки учта тилни ўрганган кишилар.
Агар бирор киши автобиография ёки маслаҳатлар берилган китоб ёзган бўлса, ундан фойдаланинг. Ёки бевосита маслаҳат олиш учун унинг ўзи билан боғланинг.
Яхши режа тузинг
Сизга берилган маслаҳатлардан оддий режа тузинг. Тасаввур қилинг, худди ҳеч нарсадан қўрқмай ва ирода кучи билан истагингизга эришдингиз.
Энди эса онгингизнинг қўрқоқ қисми бу режани ўзгартираётганини кузатинг.
Агар дастлабки режани ўзгартиришга ҳаракат қилсангиз, унда ноқулай ҳолатлар умуман бўлмаслигига уринсангиз, қийинчиликлардан қочиш ҳисси ғолиб бўлишга ҳаракат қилади. Режангиз дастлабкисидан узоқлашгани сайин мақсадга эришиш имконияти камаяди.
Фото: Pixabay
Зарур бўлса, режага ўзгаришлар киритинг
Демак, сизда режа бор. Унга мувофиқ тарзда ҳаракат қилишни бошладингиз. Агар ривожланаётган бўлсангиз, ҳаракатни давом эттиринг. Агар йўқ бўлса, ўзингизга тўрт савол беринг:
Режага амал қиляпманми? Агар «йўқ» деб жавоб берсангиз, унга амал қилишни бошланг.
Режанинг ўзгартирилиши керак бўлган қисми борми? Агар бор бўлса, ўзгартиринг.
Эндиликда мен билган барча нарсаларни ҳисобга олсак, менга бошқа режа керакми? Агар шундай бўлса, жорий вазиятга мос келадиган тактикани ишлаб чиқинг.
Мен мақсадимга эришиш мумкин деб ҳисоблайманми? У менга керакми? Агар «ҳа» бўлса, уни ташлаб, бошқа машғулот билан шуғулланинг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади