Шифокорларнинг аниқлашича, кулги – кўпгина касалликларни даволовчи ажойиб дори. Абу Али ибн Сино “Бемор кулаётган лаҳзаларида юз фоиз соғлом одам ҳолатида бўлади!” деган эди.
Француз психологларининг фикрича, кулги организмни ёшартиради. У ички секрецсия безлари фаолиятининг яхшиланишига, бош оғриғи ва чарчашда, артериал босимнинг маромида бўлишига ҳамда юракка ижобий таъсир кўрсатади.
Франциялик шифокор Феликс Бремон кулгини подагра ва жигар касалликларини даволашда анча қулай восита, деб ҳисоблайди.
Норвегиялик профессор Карла Рудалянинг тадқиқотларига кўра, кулги кўкрак қафасини мустаҳкамлайди, елка мушакларини ривожлантиради, умуман олганда кулги инсон организмига ўзига хос ғайрат бағишлайди.
Ҳақиқатан ҳам, кулги ҳаётбахш хусусиятга эга. Эҳтимол шунинг учун ҳам Америкада ҳазил-мутойиба терапевтик уюшмалари ташкил этилгандир. Невропатолог Барри Битман психонейроиммунология (ҳиссиётнинг иммунитет тизимига таъсир этишини ўрганувчи соҳа) асосчиларидан биридир. У кулги терапияси организмнинг иммун функцияларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Шу жумладан, кулги жиддий касалликларга қарши табиий ҳимоя воситаси ҳамдир.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”