Индонезиянинг Шарқий Нуса Тенгара вилоятида жойлашган Левотоби Лаки-лаки вулқони чоршанба куни 10 километр баландликда отилди. Ҳодисадан сўнг огоҳлантириш даражаси энг юқори поғонага кўтарилди.
Вулқон бир кечада икки марта отилган. Аҳоли хавф ҳақида огоҳлантирилди ва 7 километр радиусдаги ҳудудни тарк этиш буюрилди.
Яқин қишлоқларда яшовчи ўнлаб одамлар эвакуация қилинди. Ўтган йили шу вулқон отилишида 10 киши ҳалок бўлган эди.
Ҳодиса сабабли Маумередаги аэропорт ёпилди, аммо Бали оролига парвозлар давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар