Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди. Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади: “Пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.
Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.
Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.
Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушунтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.
Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан:
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди:
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.
Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?
Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?
Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни бу жойларда қайтиб қилма", деб айтибди, холос.”
П.С. Мен сизга "чириган" Европанинг одамлари бировнинг ҳаққидан қўрқишини, бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини, ўғрилик шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, одам олдида уятли бўлиб қолмайлик демоқчиман.
Узр, чўзиб юбордим-ов.
Саидакрам Абдураҳмонов
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”