OnePlus ва Realme брендлари ягона ишлаб чиқариш марказига бирлашди

"OnePlus" ва "Realme" брендлари ягона ишлаб чиқариш марказига бирлашди. Инсайдерлар маълумотига кўра, бу қарор кенг кўламли ички қайта ташкил этиш ишлари доирасида қабул қилинган. Ягона маҳсулот ишлаб чиқариш ва тадқиқот маркази Хитой ва халқаро бозорлар учун яратилган бўлиб, Ли Сзе раҳбарлик қилади. Бундан ташқари, "OnePlus" ва "Realme" маркетинг ва хизмат кўрсатиш тизимлари учун ҳам жавобгар бўлади.
"OnePlus" ва "Realme" брендлари кенг кўламли ички қайта ташкил этиш ишларини амалга оширди. Инсайдерлар маълумотига кўра, икки компания ўз фаолиятини бирлаштирган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.
Хитой ва халқаро бозорлар учун ягона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда тадқиқот маркази яратилди. Янги тузилмага Ли Сзе раҳбарлик қилади.
У бевосита Лю Сзуохуга бўйсунади.
"Realme" компаниясининг собиқ вице-президенти Ван Вей тадқиқот маркази бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Ли Бинчжун бошчилигида бизнесни ривожлантириш бўлими ташкил этилди.
Цюй Тси "OnePlus" ва "Realme" брендларининг маркетинг ҳамда хизмат кўрсатиш тизимлари учун жавобгар бўлади. Ушбу қардош брендлар "Оплус" холдингига тегишли бўлиб, "OPPO" бошқаруви остида ишлайди.
Улар ишлаб чиқариш қувватлари ва технологияларни ўзаро баҳам кўради.






























Изоҳлар 0
…