10:35 / 16.12.2018
5 968

Олимлар: "Тузламага ружу қўйманг, касалликка чалинасиз"

Олимлар: "Тузламага ружу қўйманг, касалликка чалинасиз"
Америка ва Венесуэла олимлари ўзаро ҳамкорликда тадқиқот ўтказиб, тузламанинг инсон организми учун зарарини аниқлашди. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган туз организмга жиддий зиён етказаркан.

Олимларнинг хулосасига кўра, тузламалар биринчи навбатда организмда ортиқча ёқ қатламлари ҳосил қилади. Жигарни ёғ босиши ҳам меъёридан кўп туз ва тузлама истеъмоли билан боғлиқ. Бундан ташқари, тузламалар қандли диабет чақиради. Гипертонияни юзага келтиради. Юрак, буйрак хасталикларининг пайдо бўлишида ҳам тузнинг кучли таъсири йўқ эмас.

Бундан келиб чиқиб олимлар тайинлашдики, одам кунига олти граммдан кўп туз истеъмол қилмаслиги лозим экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар: "Тузламага ружу қўйманг, касалликка чалинасиз"