МАЙМУН: Тушингизда маймунни кўрсангиз, кўнгли қоралар сизни чув тушириш ҳаракатига тушган. Агар ўлик маймунни кўрсангиз, сиз билан курашда душманларингиз мағлуб бўлади. Аёл киши тушида маймунни кўрса, турмуш ўртоғи рашк қилишга асос бўлувчи ҳаракатларни содир эта бошлаган. Маймунга овқат берсангиз, аблаҳлар сизга очиқчасига ёмонлик қилишни мўлжаллаган.
БУЛУТ, ЁМҒИР: Тушда булут кўриш ишлар орқага кетишидан дарак беради. Агар ёмғир ёғаётганига гувоҳ бўлсангиз, олдинда сизни кўнгилсизлик, хасталик кутиб туриши мумкин. Оппоқ, қуёшнинг заррин нурларида товланаётган булут кўрсангиз, омадга эришасиз.
МУНЧОҚ: Аёл кишига тушида мунчоқ ҳадя этишса, демак, унинг оиласи мустаҳкам, турмуш ўртоғи садоқатли. Мунчоқ йўқотса, реал ҳаётда ҳам йўқотишларга юз тутади. Қимматбаҳо мунчоқни бўйнига тақса, жамиятдаги обрўси янада ошади.
ЭШАК: Тушда эшак кўриш одатда муваффақиятсизликларга сабаб бўлади. Башарти устига юк юкланган эшакни кўрсангиз, аксинча, ишларингиз бароридан келади. Катта бир ишни сабр билан муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Агар тушингизда сизни эшак қувса, ғийбатчилар, ҳасадгўйлар назарига тушасиз. Эшак ҳанграётганига гувоҳ бўлсангиз, кимдир сизни ҳақорат қилади.
ОВ: Тушда ов қилаётган бўлсангиз, демак, реал ҳаётда бажарилиши жуда қийин бўлган бир ишни кўнгилдагидек якунлайсиз. Овга чиқиб, ўлжани тута олмасангиз, ишда муваффақиятсизликка учрайсиз. Аксинча тутиб олсангиз, омад сиз томонда бўлади.
ЗАҲАР: Тушингизда сизга заҳар бериб қўйишса, қандайдир кўнгилсизликдан қочишингиз керак бўлади. Аёл киши ўзи гумонсирайдиган рақибасига заҳар берса, эри хиёнатга қўл уриши мумкин. Заҳарга тўлатилган идишни отиб юборсангиз, ҳаётингизда пайдо бўладиган жиддий тўсиқларга қарши қаттиқ курашишингиз кутилади. Заҳари бор идишни қўлда тутиб туриш фавқулодда кўнгилсизликка учраш мумкинлигини англатади.
ТУХУМ: Тухум қўйилган қуш инини кўрсангиз, бойлик ва бахтга эришасиз. Тушда тухум есангиз, хонадонингизда хавотирли лаҳзалар пайдо бўлади. Пачоқланган тухум кўрсангиз, тақдир сизга кутилмаган совғаларни ҳадя этади. Айниган тухум ишлар бароридан келмаслиги, асаббузарликлардан дарак беради.
КАЛТАКЕСАК: Тушингизда калтакесак кўрсангиз, ёмон одамлар таъқибига учрашингиз мумкин. Калтакесакни ўлдирсангиз, ҳар жабҳада муваффақиятга эришасиз. Калтакесак тишлаб олса, бахтсизлик сизга хавф солиши кутилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”