01:12 / 31.12.2018
6 474

Ҳаёт учун муҳим қарорлар қабул қилишда энг қулай пайт қачон?

Ҳаёт учун муҳим қарорлар қабул қилишда энг қулай пайт қачон?
BBC нашри Аманда Ружери ва Мириам Куикнинг ҳаёт учун муҳим қарорлар қабул қилиш тўғрисидаги мақоласини эълон қилди. Қуйида ушбу мақоланинг таржимаси эътиборингизга ҳавола этилади. Унда муаллифлар кўпчилик одамларнинг январь ойида муҳим қарорларни қабул қилишини таъкидлашади. Аммо баъзан эса қандайлигидан қатъи назар, қарорни қабул қилишни иссиқроқ ойларга қолдириш ҳам муҳим, дейди улар.

Кўпчилигимиз ўзимиз ёки яқинларимизнинг бирор муаммосини ҳал қилишда унинг ижобий ва салбий тарафларини таҳлил қиламиз. Агар шундай таҳлил қилишга мойил бўлсак, қарор қабул қилиш жараёнини ҳам ўйлаб олиш керакдир? Масалани чексиз равишда ўрганиб чиқиш керакми ёки муаммонинг турли ечимларини топишга ҳаддан ортиқ шўнғиб кетишдан ўзимизни тийишимиз лозимми?

Шундай қилиб, қарор қабул қилиш жараёнини ўйлашдан ташқари, унинг қачон қабул қилинишига ҳам эътибор бериш лозим. Агар гап янги иш жойи ёки уй сотиб олиш ҳақида кетаётган бўлса, январь ойи янги ҳаёт бошлаш учун ҳар доим энг мақбул вақт деб ҳисобланган.

Январда таътилдан ёки узоқ давом этган дам олишдан сўнг ишга қайтамиз. Унгача қарорни ўйлаб олиш ва уни яқинларимиз билан маслаҳатлашиш учун етарлича вақт бўлади. Бироқ январь ойи ҳақиқатан ҳам, муҳим қарорлар қабул қилиш учун энг яхши вақтми?

Бу саволнинг жавоби кайфиятга боғлиқ. Кўпчилик қишда кайфияти тушиб кетганини ҳис қилади. Баъзиларда эса бу янада кучлироқ бўлади. Мавсумий тушкунликка берилиш ва депрессия (яъни инглизча SAD – seasonal affective disorder. Бунда "sad" сўзи “хафа” деган маънони билдиради) кўпроқ шимолий кенгликларда яшовчи одамларга хосдир. Илмий тадқиқотлар давомида шимолий ярим шарда яшовчи одамларнинг 10 фоизи, шу жумладан, Шимолий Америка аҳолиси ҳам SADга дучор бўлгани аниқланган.

Иштирокчиларни 20 йил давомида кузатган Швейцария олимларининг яқинда нашр этган илмий ишида таъкидланишича, ушбу мамлакатнинг 7,5 фоиз аҳолиси мавсумий депрессияни ҳис қилади. Бундай депрессиянинг аломатлари узоқ сақланиб қолади.

АҚШда амалга оширилган тадқиқотда, SADга чалинганлар унинг аломатларини йилнинг 40 фоизи давомида ҳис қилиб яшайди. Ҳатто SADга чалинмаган одамлар ҳам қиш келгач, тушкун кайфият даврини бошдан ўтказади. Одамнинг кайфияти эса нафақат ўзини қандай ҳис қилишига, балки тўғри қарор қабул қилиш қобилиятига ҳам таъсир этади.

Бироқ баъзи ҳолларда тушкун кайфият муҳим қарорларни қабул қилишда ҳам асқотиши мумкин. Гап шундаки, бундай ҳолатда эмоциялар, ҳис-туйғуларга оддий пайтга қараганда камроқ бериламиз. Кўпчилик одамлар ўзи билан ҳеч қандай ёмон воқеалар содир бўлмаслиги (ҳеч қачон саратон касалига чалинмаслиги, автоҳалокатга учрамаслиги)га қаттиқ ишонишади. Бироқ статистика бундай оптимистликни рад этмоқда.

Тадқиқотнинг депрессияга берилган иштирокчилари таваккал талаб қилинадиган қарорларда бундай белгиларга чалинмаган қатнашчиларга нисбатан консерватив муносабатда бўлишган. Яъни уларнинг кўпчилиги бундай қарорлар қабул қилишда эҳтиёткор бўлади. Лекин бу уларнинг ўйлаган барча тахминлари тўғри бўлиб чиқишини анлатмайди.

Бироқ яна бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим. Оптимист одам ҳаётга доим позитив ёндашади. Улар пессимист одамларга қараганда иш, оила ва соғлиқ борасида ҳам муваффақиятга эришади.

Шу сабабли агар муҳим қарор қабул қила олмаётган бўлсангиз, яхшиси, кайфиятингиз яхши бўладиган вазиятни кутганингиз маъқул. Депрессия аломатлари қарор қабул қилишингизни оғирлаштириши ва оқибатда ҳеч қандай қарорга кела олмаслигингиз мумкин.

Шундай қилиб, қарор қабул қилиш ва кайфият ўртасидаги боғлиқлик жуда мураккаб. Биринчи навбатда қарорни қабул қилиш вақтини тўғри танлай билишингиз керак. Қарорингиз натижаси молиявий йўқотишларга олиб келиши эҳтимоли бўлса, у ҳолда қиш фаслида – эмоцияларга камроқ берилиб, кўпроқ эҳтиёткор бўладиган вақтда қарор қабул қилганингиз маъқул. Агар боши берк кўчага кириб қолиб, қандай йўл тутишни билмаётган бўлсангиз, яхшиси, қуёшли кунлар ва кайфиятингиз ҳам кўтаринки бўладиган вақтни кутганингиз яхшироқ.

Манба: Turon24.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаёт учун муҳим қарорлар қабул қилишда энг қулай пайт қачон?