Долчинни ишириқларга ишлатилишидан ташқари чой, қаҳва ва суюқ таомларга таъм беришда ҳам фойдаланиш мумкин. Совуқ кунларда сутга асал ва бир чимдим долчин қўшиб ичилса, баданни иситиб, шамоллаш аломатларига даво бўлади. Қуйида сизни долчиннинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.
1. Мия фаолиятини яхшилайди
Хотира, диққатни жамлаш ҳамда тасвирни эслаб қолиш қобилиятини яхшилайди. Кексаликдаги Альцгеймер касаллигидан ҳимоялайди. Жиззакилик, депрессия ва бош оғриқларига даво бўлади.
2. Ёғларни парчалайди
Қаттиқ қовурилган таом ёки егулик истеъмол қилингач, долчин қўшилган чой ичилса, овқат ҳазм бўлиши яхшиланиб, ичакларда ёғ тўпланиши юзага келмайди.
3. Қоматни ихчамлаштиради
Албатта тўғри озиш учун овқатланишни назорат қилиш ҳамда спорт машқларини канда қилмаслик керак. Шу билан бирга долчин қўшилган чой ёки қаҳва ҳам асқатади. Ушбу маҳсулот қонда қанд миқдорини назорат қилиб, метаболизм жараёнини фаоллаштиради. Бу эса ортиқча вазндан ҳимоядир.
4. Ошқозонга ёрдам беради
Меъда фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларда долчин қўшилган сабзавотли шўрва истеъмол қилиш мумкин. Айниқса, бир чимдим долчин солинган қовоқли таомларнинг мазаси оғзингизда қолади.
5. Асабни тинчлантиради
Долчинда магний кўп бўлиб, бу модда кайфият ўзгарувчанлигини назорат қилади. Қолаверса, долчиндаги бирикмалар яхши кайфият учун жавобгар гормонларни фаоллаштиради.
6. Милкларни мустаҳкамлайди
Долчин антибактериал таъсирга ҳам эга бўлиб, милк яллиғланишини бартараф этади. ҳатто, тиш эмалини турли зарарланишлардан ҳимоялаши ҳам мумкин. Бундан ташқари, оғиз бўшлиғини тозалаб, ёқимсиз ҳидлардан ҳалос этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?