date

АҚШ Эрон поло терма жамоасига виза бермади

АҚШ Эрон поло терма жамоасига виза бермади

Эрон поло терма жамоаси 2025 йилги жаҳон чемпионати финалида иштирок этолмайди. Сабаби — АҚШ визалар бермагани учун терма жамоа мусобақага юборилмади. Бу ҳақда Эрон Поло федерацияси раиси Муҳаммад Назерий маълум қилди.

“Афсуски, миллий жамоамиз визаларга эга эмас. Шу боис АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига термани юборишнинг имкони йўқ”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, поло бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати Виржиния штатидан жой олган. Мусобақада мезбон АҚШдан ташқари Франция, Аргентина, Жанубий Америка, Марказий Осиё ва Африкадан келган жамоалар ҳам иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АҚШ Эрон поло терма жамоасига виза бермади