date

Нега Х авлоди бозорда асосий кучга айланди?

Нега Х авлоди бозорда асосий кучга айланди?

1965–1980 йилларда туғилган Х авлоди вакиллари истеъмол бозорида асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида қайд этилмоқда. Nielsen тадқиқотига кўра, фақатгина АҚШнинг ўзида 2025 йилда ушбу авлод вакиллари маҳсулот ва хизматларга жами 15,2 триллион доллар сарфлайди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Х авлоди изчилликни юқори қўяди ва қарор қабул қилишда ўз тажрибасига таянади. Улар импулсив хариддан қочиб, пулни исроф қилмасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун кўп маблағ сарфласа ҳам, асосан фойдали ва зарур харидларни амалга оширади.

Солиштириш учун, Y авлоди — миллениаллар (1981–1996) янги тажрибаларга интилса, Z авлоди — зуммерлар (1997–2012) кўпроқ жамоатчилик фикрига асосланади. Х авлодининг афзаллиги — интернетдан олдинги ҳаётни ҳам кўрган, унга тез мослашган ва офлайн ҳамда онлайн харид имкониятларини бирлаштира олганидир.

Мутахассислар фикрича, Х авлодининг бу каби хусусиятлари чакана савдони ривожлантиради, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди ва бозорда янги имкониятлар яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нега Х авлоди бозорда асосий кучга айланди?