date

Илон Маск 2055 йилгача Марсда шаҳар барпо этишни режалаштирмоқда

Илон Маск 2055 йилгача Марсда шаҳар барпо этишни режалаштирмоқда

SpaceX компанияси асосчиси ва бош директори Илон Маск инсониятнинг космосдаги келажагига оид янги мақсадларини ошкор қилди. Унинг таъкидлашича, оғир юк ташиш имкониятига эга ракеталар технологиясидаги илғор ютуқлар туфайли 2055 йилга қадар Қизил сайёрада мустақил ва ўзини-ўзи таъминлайдиган шаҳар ташкил этиш мумкин бўлади.

Маскнинг фикрича, лойиҳани амалга ошириш учун Марсга парвозлар ҳар икки йилда бир марта очиладиган орбитал имкониятларга асосланади. Шу йўсинда сайёрага турар-жой модуллари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш инфратузилмалари, энергия тизимлари, робот ёрдамчилар, шунингдек электроника ва ракета саноати учун зарур моддалар мунтазам етказиб турилиши шарт.

Айни вақтда SpaceX янги авлод Starship V3 ракета тизимини ишлаб чиқмоқда. Унинг имконияти 100 тоннадан ортиқ юкни орбитага чиқаришга етади ва бутунлай қайта ишлатиш тамойили асосида қурилмоқда. Солиштириш учун, аввалги версияси 121 метр бўлган бўлса, янгиланган V3 тизими 124,4 метр баландликка эга бўлади.

Компания режасига кўра, келгуси йил бошида Starship V3 ёрдамида Марсга дастлабки учувчисиз миссияларни юбориш мўлжалланмоқда. Маскнинг таъкидлашича, инсониятнинг бошқа сайёрада барқарор ҳаёт кечириши учун барча “цивилизация устунлари” — саноат, озиқ-овқат таъминоти, энергия манбалари ва технологик тизимлар бир вақтнинг ўзида жорий қилиниши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск 2055 йилгача Марсда шаҳар барпо этишни режалаштирмоқда