16:38 / 18.03.2019
5 220

Миллионерлардан 10 та маслаҳат: молиявий одатларни соғломлаштириш

Миллионерлардан 10 та маслаҳат: молиявий одатларни соғломлаштириш
1. 50-30-20 қоидасига амал қилиш. Қоида бюджетлаштириш учун аъло даражадаги техника. У даромадларингизни уч қисмга ажратишни кўзда тутади:

- Зарур буюмлар. Ҳар ойлик даромадларингизнинг 50 фоизини ажратишингиз керак. Булар транспорт, коммунал, озиқ-овқатлар учун харажатлар, асосан уларсиз яшаб бўлмайдиган нарсалар.

- шахсий харажатлар. Маошингизнинг 30 фоизини шопинг, хобби ва сизни бахтли одамга айлантирадиган нарсаларга сарфлашингиз мумкин.

- жамғарма. Ҳар ойлик даромадингизнинг 20 фоизини жамғариш керак. Энг фавқулодда вазиятларда ҳам фойдалана олмайдиган ҳисобларга эга бўлиш лозим.

2. Фикрлаш қашшоқлигидан қочиш. Бу жуда қиммат, буни харид қилолмайман каби гапларни ҳеч қачон айтманг. Агар дунёдаги барча товар ва хизматлар арзон бўлганида одам пулни кўриш учун тер тўкиб меҳнат қилмасди. Ишлаб топишингиз ва қуришингиз мумкин бўлган нарсалар орзуларингизга путур етказмайди. Буларнинг бари сизнинг фикрингиз меваси.

3. Батафсил молиявий режани ёзиш. Бюджетни режалаштириш фақат бизнес ва ҳукумат учун эмас. Мазкур йилда кўпроқ пулни сақлаб қолишга ҳаракат қилишнинг ўзи етарли эмас. Аниқ мақсадлар ва уларга эришиш учун батафсил режалар тузиш лозим. Масалан, агар келаси йили Испанияга боришни истасангиз, саёҳат қанчага тушишини ҳисоблаб чиқиш лозим. Ойлик даромадингизга назар солиш ва ундан зарурий харажатларни айириб ташлаш керак. Ана ўшанда ҳар ой қанча тежашингиз кераклиги ва мақсад неча ойга белгиланишини кўрасиз. Миллионер Тимоти Сайкс бу каби мақсадлар вақтимизни нимага сарфлаётганимизни кўриш имконини беради деб ҳисоблайди.

4. 100 қоидасига амал қилиш. Мазкур қоида йил давомида исталган ҳаракатни юз марта бажаришни англатади. Масалан, юзта нутқ, юзта мақола, юзта машғулот бўлиши мумкин. Ушбу қоида сизни исталган ишда тажрибали инсонга айлантиради. Сизга иштиёқ беради ва тартибли бўлишда ёрдам беради. Тамойил ҳар қандай ишда ёрдам беради, шунинг учун амалиёт ва қатъиятгина муваффақиятга олиб боради.

5. Ҳар доим Б режаси мавжуд бўлиши лозим. Бугун доимий киримга эга орзуингиздаги ишингиз бўлиши мумкин, бироқ эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар ҳимоя ёстиғига эга бўлсангиз, ўзингизда мавжуд кўникмалар ва уларни ривожлантириш борасида ўйлаш лозим. Бўш вақтда профессионал тармоқни ривожлантириш, одамлар билан мулоқот қилиш керак.

6. Улгуржи харид. Хариднинг бу тури пулнинг катта қисмини тежайди, бироқ бу ҳеч қачон айнимайдиган маҳсулотларга тегишли. Купонлардан фойдаланиш, гаджетнинг сотувда қулай нархда пайдо бўлишини кутиш ёки турли сотувчилардаги нархларни таққослашга уялманг. Ахир майда пул йиригини тежайди.

7. Ишлаб чиқарувчининг ўзидан харид қилинг. Бирор нарсани дўкондан харид қилишдан аввал ўзингиздан даллолсиз сотиб олиш мумкинлиги ҳақида сўранг. Ишлаб чиқарувчининг ўзидан харид қилиш ва маҳсулотларни арзонга олиш имкониятидан ҳайратга тушасиз. Дўстларингиз ва уларнинг оилалари билан биргалашиб буюртманинг минимал ҳажмини қўлга киритишингиз мумкин.

8. «Пастроқ» яшаш. Кўпчиликнинг энг катта муаммоси ишлаб топганидан кўра кўпроқ сарфлашдир. Улар қўшнилари ёки дўстлари билан бирга бўлиш, уларда таассурот уйғотиш мақсадида обрўли тумандан яхши уй сотиб олишади. Грант Кордон миллионерга айланганида Toyota Camry ҳайдаганини тан олади. У корхоналари барқарор ва доимий даромад оқимини олиб келмагунича ҳашаматли соатлар ва автомобиль харидини ортга сурганини айтган. Топганингиздан кўра камроқ пулга яшаш ҳаёт хурсандчиликларига «йўқ» дейиш дегани эмас. Бироз ижодкорлик хислатини ишга солишингиз керак. Кечани уйда ўтказиш сабаби бирор ерга боришга қараганда қизиқроқ бўлиши мумкин. Смартфоннинг янги моделини харид қилишга шошилмасангиз ҳам бўлади, чунки ўзингизнинг телефонингиз зўр ишлайди.

9. Пассив даромад ишлаб топишни бошлаш. Кўп вақтингизни ишда ўтказаётган бўлсангиз, бадавлат кишига айланиб бўлмайди, албатта кўпчилигимиз айнан шундай йўл тутамиз. Бу йўл ва бизнинг вақтимиз пулимизга тенг бўлади. Бироқ кўпчилик миллионерлар учун бу батамом турлича тушунчалар. Улар вақтларини ишда ўтказиш пул ишлашмайди. Уларнинг вақти пулдан қимматроқ. Шунинг учун ҳам пассив киримга эга бўлиш жуда муҳим. Буни амалга ошириш усулларидан бири инвестициялар. Бизнес-магнат Уоррен Баффет соҳага сармоя киритишни тавсия қилади. Агар молия бўйича тажрибага эга бўлмасангиз, барча хатар ва имкониятлар ҳақида маълумот олиш учун мутахассисга мурожаат қилинг.

10. Ўзингизни муваффақиятли кишилар билан қуршаб олинг. Чунки атрофимиздагилар ҳаётимиз ва фикрлаш тарзига кучли таъсир ўтказишади. Агар истеъдодли кишилар билан яхши чиқишсангиз ва улар ҳам сизнинг фикрларингизни қўллаб-қувватлашса, ижодкорона ғоялар яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш осон кечади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миллионерлардан 10 та маслаҳат: молиявий одатларни соғломлаштириш