
Мадриднинг "Реал" жамоасида жароҳатлар серияси давом этмоқда. Бир неча кун аввал ҳимоячи Даниэл Карвахал жароҳат олган бўлиб, у тахминан уч ой давомида майдонга туша олмайди.
Испаниянинг Marca газетаси хабар беришича, сўнгги уч мавсум давомида "Реал" футболчилари умумий ҳисобда 109 марта жароҳат олган. Шундан 47 таси ҳимоя чизиғидаги футболчиларга тўғри келган.
Шу даврда "Реал"нинг 14 ҳимоячисидан 13 нафари жароҳат олган ва улар биргаликда жами 2406 кунни тикланишга сарфлаган. Ҳозирги вақтда "Реал" Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Кейинги турда Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа 1 ноябр куни "Валенсия"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар