
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон Кубоги финалида "Бухоро" устидан ғалаба қозонди. Пойтахт клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Пахтакор" ҳисобида 14 та Ўзбекистон Кубоги мавжуд бўлиб, жамоа мамлакатнинг энг кўп совринга эга клуби ҳисобланади. Клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади.
Тошкентнинг собиқ ҳокими узоқ йиллардан бери жамоанинг асосий ҳомийси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар