
"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз клуб рекордини такрорлади, бу аввал Пол Погбага тегишли эди. Туркиялик футболчи А Серия доирасидаги "Удинезе"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба (3:1) келтирди ва бир гол уришга муваффақ бўлди.
Йилдизнинг ҳисобида А Серияда 20 ёшдан кичик футболчилар орасида 11 та гол мавжуд (уч очколик тизим амалда бўлган даврда). Бу натижа клуб тарихидаги рекорддир ва илгари фақат Погбага тегишли эди.
Кенаннинг француз футболчисини орқада қолдириш учун етарли вақти бор, чунки у 21 ёшга фақат май ойида тўлади. Йилдиз "Ювентус" сафида жами 96 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар