date

Собиқ футболчи Салоҳ ва "Ливерпул" муваффақиятсизлигини изоҳлади

Собиқ футболчи Салоҳ ва "Ливерпул" муваффақиятсизлигини изоҳлади
Нигерия терма жамоаси ва Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Жон Оби Микел "Ливерпул"нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликларини изоҳлади. "Қизиллар" сўнгги етти ўйиндан олтитасида мағлубиятга учради.

"Салоҳ Жота билан худди йўқолиб қолгандек эди. Муҳаммад ҳозир ўзига умуман ўхшамайди.

У майдонда фақат ўз соясини акс эттиряпти. Жамоани танқид қилишга шошилмаслик керак.

Бу вазиятда нималар юз берганини унутмаслик лозим", - деди собиқ ярим ҳимоячи One Football нашрига берган интервьюсида.

 Мисрлик ҳужумчи жорий мавсумда "Ливерпул" сафида 13 та ўйинда иштирок этган. Салоҳ ўз ҳисобига тўртта гол ва учта голли узатма ёздириб қўйган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Собиқ футболчи Салоҳ ва "Ливерпул" муваффақиятсизлигини изоҳлади