
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон аҳолиси болалар орасида тарқалган номаълум вирус ҳақида муҳокама қилмоқда. Фойдаланувчилар касалланганлар сонининг ошгани ва дорихоналар гавжум эканини билдиришмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ноодатий вирус туфайли оммавий касалланиш ҳолати мавжудлигини рад этди. Улар аввалги баёнотларда аҳолининг оддий мавсумий вируслар - ўткир респиратор вирусли инфекция, шамоллаш ва грипп билан касалланиши ҳақида маълумот берган эди.
Кеча тунда ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб пойтахт мактабларида ниқоб режими жорий этилиши ҳақида хабар тарқалди. Ҳозирча бу талаб бўйича расмий тасдиқ мавжуд эмас.
Аммо аввалги йилларда ҳам куз мавсумида мавсумий касалликлар авж олган пайтда мактабларда болалардан ниқоб тақиш сўралган эди.
Тошкент мактабларида ниқоб режими ҳақида гап-сўзлар
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар