Инсон миясини тадқиқ қилувчи олимларга кўра, одамлар 30 ёшга қадар тўла "вояга етмайди." Аксар давлатлар қонунчилигида 18 ёшга кирган шахс балоғатга етган ҳисобланади.
Олимлар ҳар бир шахс турлича ёшларда вояга етишини айтмоқда, деб ёзмоқда Uz24.uz.
Ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, одамлар 18 ёшда ҳам миядаги ўзгаришларни бошдан кечиришда давом этади ва бу ўзгаришлар уларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатади.
Кембриж Университетидан профессор Питер Жонес болаликдан чиқиб, катта одамга айланиш жараёни ҳаммада ҳар хил кечиши ва бу жараён 30 йилдан кўпроқ давом этишини таъкидлайди.
Профессорнинг сўзларига кўра, балоғатга етишни айнан маълум бир ёшга боғлаб қўйиш онгли қарор эмас.
Унинг тахмин қилишича, маориф, соғлиқни сақлаш ва қонунчилик каби тизимлар вояга етиш тушунчасини қулай усулда ўзига мослаб олган.
18 ёшга тўлган шахс сайловда иштирок этиши, алкогол сотиб олиши, кредитга ариза бериши мумкин. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот тизимлари билан муаммо чиққанда, унга катта одамдек муносабатда бўлинади.
Шунга қарамай, профессор Жонес тажрибали судьяларнинг 19 яшар судланувчи ва ёши 30 дан ошган «хавфли жиноятчи» ўртасидаги фарқни яхши англай олишига ишонишини айтади.
«Менимча, тизим бизнинг нигоҳдан яширин ҳақиқатга мослашиб бормоқда,» дейди у.
Профессор Жонес болаликдан балоғат даврига ўтиш жараёнини «ғумбакнинг капалакка айланиши»га қиёслайди ва одамлар бу жараённи хуш кўрмаслигини таъкидлайди.
«Болалик ва катталик даври мавжуд эмас. Одамларда вояга етиш жараёни тинимсиз давом этаверади.» “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”