2 920
Шахсий бизнесга асос солишга халақит қиладиган 3 сабаб ва уларни бартараф этиш усуллари
Фото: Лайфхакер
Иш берадиган ғояларни яхшиланг, ақлли кишилар билан мулоқотда бўлинг ва сармоядорларни жалб қилишга ҳаракат қилинг.
Лайфхакер сайти ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказди. Унда сайтнинг 2 372 нафар ўқувчиси иштирок этган. Натижалар таҳлил қилинган ва энг кенг тарқалган сабаблар танлаб олиниб, уларни бартараф этиш йўллари тақдим этилган.
Биринчи сабаб: «Пул келтирадиган ғояни топа олмайман»
Овоз берганларнинг 38 фоизи бизнес учун йўналиш топа олмасликларини айтишган. Уларда қувват, куч ва тадбиркор бўлиш учун имконият мавжуд. Бироқ бетакрор ва даромадли ғояни топа олишмайди.
Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?
Диққатни ғоя эмас, муаммони излашга қаратинг. Агар корхонангиз ҳеч кимга керак бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланса, бундай бизнес муваффақиятли бўлмайди. Муайян одамлар гуруҳига хос бўлган муаммони топиб, унга ечим таклиф этиш керак. Айнан ўзингиз бошдан ўтказган муаммо бўлса янада яхши.
Келажак ҳақида ўйланг. У учувчисиз қурилмалар, ақлли гаджетлар, сунъий идрок қўлида. Ана шу нарсалар атрофидаги ғояларни изланг.
Ўзингиз фаолият юритадиган бизнес йўналишини кўздан кечиринг. Сўзсиз, сизда тажриба ва танишлар бор – бу эса тадбиркорлик оламига киришни енгиллаштирадиган ижтимоий маблағ. Шунингдек, сиз ишлаётган компания раҳбарияти ёки мижозлардаги муаммолар тушунарли.
Мавжуд жараёнларни оптималлаштиринг. Агар одамлар вақт ва пул йўқотаётган соҳани топиш, кейин эса ушбу муаммонинг ечимини таклиф этишга муваффақ бўлсангиз, муваффақиятли бизнес яратиш эҳтимоли юқори.
Нусха олинг. Бироқ тўғридан тўғри кўчирманг. Ҳозирда ишлаётган ғояларни яхшиланг – бу стартапингизга мижозларни жалб этишнинг ягона усули.
Саёҳат қилинг ва ақлли одамлар билан мулоқотда бўлинг. Бу дунёқарашни кенгайтириш, демак кўпроқ муаммолар ва уларнинг ечимини топишнинг энг яхши усуллари.
Маслаҳат: бизнес учун қандай ғояни танламанг, у сизга жуда ёқиши керак.
Иккинчи сабаб: «Бошланғич маблағ мавжуд эмас»
Овоз берганларнинг 34 фоизи кўпчиликни жойидан қимирламасликка ундайдиган энг тушунарли сабаб – пулнинг йўқлигини айтишган. Ҳа, ҳақиқатан ҳам бизнеснинг кўплаб турлари учун стартда катта маблағ керак бўлади. Маошнинг ўзига яшаш шароитларида кўпчилик ўз бизнесини очиш учун молиявий имконият топа олмайди.
Муаммони қандай енгиш мумкин?
Керакли маблағни жамғаринг – энг хавфсиз усул ана шу. Афсуски, бунинг учун кўп вақт талаб этилади, бироқ бу ҳолатда фақат шахсий маблағингиз билан таваккал қиласиз ҳамда бизнес муваффақиятга эришмаса, қарздор бўлиб қолмайсиз. Айрим ҳолларда орзуингиздаги ишга асос солиш учун катта мақсадга етарли пул йиғиш учун оралиқ лойиҳани ҳам амалга оширадилар. Нега ана шу усулни синаб кўрмаслик керак?
Дўстлар ва қариндошларни жалб этинг. Қарзга пул олишингиз ёки уларни яқин ҳамкорларга айлантиришингиз мумкин. Бироқ ёдингизда бўлсин, бу сценарий муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Сармоядор топинг. Бундай кишилар ва ташкилотлар ўз сармоясини киритиш учун истиқболли ғоялар излайдилар. Албатта, буни маблағларини кўпайтириш учун амалга оширишади. Шунинг учун бу ҳолатда бизнесингизнинг катта улушини сармоядорга беришингиз керак бўлади.
Маслаҳат: имкониятларингизни синчиклаб баҳоланг ва реал бизнес-режа тузинг. Ахир кредитнинг ҳар бир сўмини фоизи билан қайтаришга тўғри келади.
Учинчи сабаб: “Кафолатнинг мавжуд эмаслиги”
Сўровномада иштирок этганларнинг 13 фоизи “тешик тоғора” ёнида қолишдан чўчийдилар. Бу каби қўрқувлар узоқ вақт давомида ёлланиб ишлаган кишиларга хос: улар барқарорликни йўқотишдан қўрқадилар.
Муаммони қандай енгиш мумкин?
Ҳозирги ишингиздан кетманг. Бизнеснинг кўп турларини асосий иш фаолияти билан параллель равишда бошлаш мумкин. Тўғри, бу ҳолда таътил, дам олиш кунлари, бўш вақт ҳақида унутишга тўғри келади. Сизда фақат иш ва бизнесингиз қолади, бироқ шу тариқа бироз вақт давомида барқарорликни сақлай оласиз.
Яқинлар ёрдамидан фойдаланинг. Баъзида ёнимиздаги кишиларга барқарорлик ва қулайлик даражасини таъминлашимиз керак деган фикрлар билан ўз-ўзимизни чеклаймиз. Бироқ яқинларингиз билан очиқча суҳбат натижасида ўзингизни чеклайдиган фикрлар фақат сизнинг миянгизда эканига ишонч ҳосил қиласиз. Агар сизни қўллаб-қувватлашса ва сизга ишонишса, кафолатлар ҳам керак эмас.
Бир йил учун реал мақсадларни аниқ белгиланг ва уларни бир неча босқичларга ажратинг. Одамларни йирик лойиҳалар чўчитади. Масалан, иккинчи Facebook’ни яратмоқчисиз. Бу каби мақсад ҳар қандай одамни қўрқитиб юборади. Бошлаган ишингиз ана шу миқёсдаги бизнесга айланишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Бироқ лойиҳангизни оралиқ босқичлар ва реал мақсадларга ажратсангиз, масалан – офис топиш ва ижарага олиш, ЯТТни расмийлаштириш, кредит олиш учун ҳужжатларни тўплаш – у ҳолда буларнинг барининг уддасидан чиқасиз.
Маслаҳат: Афсуски, кафолат ҳеч қаерда мавжуд эмас. Шунинг учун қизиқ ғояга дуч келсангиз ва барча хатар ҳамда имкониятларни ҳисоблаб чиққан бўлсангиз, ўзингизни синаб кўринг.
Рейтингдан ташқари : “Мен жуда дангасаман”
Лайфхакер таҳририяти ўқувчининг ҳаққоний изоҳидан ҳайратга тушган. Унда “Мен жуда дангасаман” жавоби берилган. Афсуски, ҳамма ҳам буни тан олмайди.
Муаммони қандай ҳал этиш мумкин?
Агар бу ҳолатингиз ўтиб кетадиган эмас, доимий бўлса, тадбиркорликни бошламаганингиз маъқул. Буни ўзингиз ҳам билсангиз керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади