
Нега тушларимизни унутиб юборишимизга ҳеч қизиққанмисиз?
Биз тушимизнинг кўп қисмини уйқу циклининг учинчи босқичида амалга оширамиз, у тез кўз ҳаракати (РEМ) босқичи деб номланади. Science журналида чоп этилган янги тадқиқот энди ушбу босқичда "фаол унутиш" даври ҳам борлигини аниқлади.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, тушларни унутиб юборишимиз миямизни ҳаддан ташқари кўп маълумот юкланишидан ҳимоя қилади. Аслида бизнинг тушларимизни йўқ қиладиган нейронлар бизнинг иштаҳамизни бошқаришга ёрдам берадиган нейронлардир.
Ушбу тадқиқотни олимлар бир гуруҳ сичқонларда синаб кўрди ва ухлаб ётганларида уларнинг мия фаолиятини кузатди.
Миянинг ухлайдиган охирги қисмларидан бири бу Гипокампус, ҳар бир мия ярим шарининг ичида жойлашган бўлиб, маълумотни қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага кўчириш учун жуда муҳимдир. Гипокампус барча қисмлардан сўнг уйқуга кетар экан, албатта барча қисмлардан сўнг уйғонади.
Кўп ҳолларда, туш бизнинг узоқ муддатли хотирамизга кўчиб ўтгандан кўра, қисқа муддатли хотирамизда сақланади, чунки Гипокампус биз уйқуда бўлганимизда тўлиқ ухламайди.
Шу сабабли тушимизнинг ёрқин тафсилотларини унутиб юборамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар