date

"Реал" юлдузи "Барселона"га қарши учрашув арафасида сафга қайтди

"Реал" юлдузи "Барселона"га қарши учрашув арафасида сафга қайтди

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд жароҳатдан кейин машғулотларга қисман қайтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, англиялик футболчи бугун жамоа билан биргаликда машғулотларнинг бир қисмида иштирок этди. У 16 сентябрь куни сонининг орқа қисмидан олган жароҳатидан сўнг биринчи марта умумий машғулотларга қўшилди.

Футболчининг асосий мақсади — яқинлашаётган “эл-класико” учрашувига етиб келиш. “Реал” 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни қабул қилади.

Трентнинг сафга қайтиши Карло Анчелотти жамоаси учун муҳим янгилик бўлди. Мутахассислар “эл-класико”да унинг майдонга тушиши катта эҳтимол билан содир бўлишини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" юлдузи "Барселона"га қарши учрашув арафасида сафга қайтди