date

Паулу Соуза: “Насаф”га қарши ўйин биз учун синов бўлади

Паулу Соуза: “Насаф”га қарши ўйин биз учун синов бўлади

“Шабаб Ал Аҳли” жамоаси бош мураббийи Паулу Соуза Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Насаф”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида фикр билдирди.

Португалиялик мутахассиснинг таъкидлашича, ҳар бир беллашув жамоа учун муҳим аҳамиятга эга ва “Насаф” билан ўйин ҳам истисно бўлмайди.

“Олдинда жуда муҳим баҳс кутяпти. Биз учун уйдами ёки сафардами — фарқи йўқ, ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз. Рақибни яхши биламиз — ўтган йили улар билан ўйнаганмиз ва бу беллашувлар анча оғир кечганди. ‘Насаф’ мураббийи катта тажрибага эга ва уларнинг ҳозирги очколари жамоа салоҳиятини тўлиқ акс эттирмайди,” — деди Соуза.

Мураббий шунингдек, жамоадаги жароҳатлар сабаб айрим футболчиларнинг иштирок этиш-этмаслиги ҳали аниқ эмаслигини қайд этди.

“Айрим йўқотишлар бор, лекин биз кимлар майдонга тушишини аниқлаш устида ишлаяпмиз. Асосий мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ва ўйинда юқори даражадаги профессионалликни кўрсатиш. Ҳужум чизиғида имкониятларни голга айлантириш — бу бизнинг асосий вазифамиз бўлади,” — дея қўшимча қилди у.

55 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоа кейинги босқичга чиқиш учун ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга эканини яхши англаб турибди. Шунинг учун “Насаф” билан беллашув нафақат спорт жиҳатидан, балки руҳий жиҳатдан ҳам жуда муҳим бўлади.

Шу тариқа, Паулу Соуза бошчилигидаги “Шабаб Ал Аҳли” эртанги ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўрмоқда. Мураббийнинг сўзларидан келиб чиқса, жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паулу Соуза: “Насаф”га қарши ўйин биз учун синов бўлади