date

Рой Кин: “Агар “Юнайтед” шундай ўйнаса, Аморим узоқ ишлайди”

Рой Кин: “Агар “Юнайтед” шундай ўйнаса, Аморим узоқ ишлайди”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори ва афсонавий ярим ҳимоячиси Рой Кин жамоанинг Англия Премьер-лигасида “Ливерпул” устидан қозонган 2:1 ҳисобидаги ғалабасини ижобий баҳолади, деб хабар берди skysports.com.

Киннинг фикрича, “Юнайтед” энди ҳар бир ўйинда рақиб дарвозаси учун ҳақиқий хавф туғдира олади ва бу жамоада сўнгги мавсумда етишмаган муҳим жиҳат эди.

“Бу “Манчестер Юнайтед”дан энди гол кутиш мумкин. Улар ўтган мавсумда бундай кучли ҳужум потенциалига эга эмасди. Ғалабалар ишончни оширади, лекин бу фақат бошланиш холос. Асосийси — барқарорликни сақлаб, бутун мавсум давомида шундай ўйин намойиш этиш,” — деди Рой Кин.

Собиқ ирландиялик футболчи жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:
“Агар “Юнайтед” шу даражадаги ўйинни сақлаб қолса, Аморим камида уч йил давомида бу лавозимда ишлашга ҳақли. У жамоага янги руҳ, ишонч ва ғалаба кайфияти олиб кирди.”

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 8-турида “Юнайтед” “Энфилд”да “Ливерпул”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба билан Рубен Аморим шогирдлари мусобақа жадвалида 9-ўринга кўтарилди.

Мутахассислар фикрича, “Юнайтед”нинг бу ғалабаси жамоа учун янги даврнинг бошланиши бўлиши мумкин. Чунки Аморимнинг тактик ёндашуви ва ўйинчиларга бўлган ишончи жамоада ижобий муҳит яратди.

Шу тариқа, “қизил иблислар” навбатдаги беллашувлар олдидан кучли руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Рой Киннинг таъкидлашича, агар “Юнайтед” шундай ривожланишда давом этса, улар Премьер-лигада яна юқори мақсадлар учун кураша олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рой Кин: “Агар “Юнайтед” шундай ўйнаса, Аморим узоқ ишлайди”