07:07 / 04.11.2019
29 529

Анор мевасиининг фойдали хусусиятлари ҳақида

Анор мевасиининг фойдали хусусиятлари ҳақида
Ҳаммамизга маълумки куз кириб келиши билан ўлкамизда анор пишиб етилади. Демак, бу мевани истеъмол қилиш айни вақти. Шу сабабли биз, сиз азизларимизга бугун анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари ҳақида ва нега уларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги борасида тўхталишни лозим топдик.

Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд. Агар сиз гўшт маҳсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурхонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт маҳсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган С, Р, B6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой.

Анор устки қисмидан қуриган, ичи эса яхши пишган ва сувли бўлиши керак. Чунки сиз анорни пўсти силлиқроқ вақтида узиб олган бўлсангиз у тақдирда анор ҳали яхши етилиб пишмаган бўлади. Шунинг учун анорни пўсти қуриганроқ бўлиши керак. Анорнинг пўсти бизга унинг пишган ёки пишмаганлиги ҳақида билиш имконини яратади.

Анор шарбати жуда ҳам фойдали бўлиб, уни қон камлик касаллигида, атеросклерозда, бронхиал астмада, ангинада, диабет касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Анорнинг пўсти, дони ҳам фойдалидир. Уларнинг ҳар биридан турли йўналишларда фойдаланилади.

Анорнинг пўстини чойга қўшиб ичилса, у уйқусизлик дардига учраганларга ва асаб тизими толиққан ва стресс ҳолатда юрган инсонларга фойдалидир. Яна томоғингиз оғриб қолса, шифокор ҳузурига етиб боргунингизча анор пўстини қайнатиб унинг сувида чайсангиз анча ёрдам беради. Чунки унинг таркибидаги органик кислоталар инфекцияни йўқ қилиш имконига эга.

Анорни яна косметик восита сифатида ҳам аёлларимиз ўз гўзалликларини сақлаш учун қўллашлари мумкин. Юз терингиз ёғли ва ҳуснбузарлар гоҳида сизни безовта қиладими? У тақдирда сиз анор пўстини майдалаб зайтун ёғида салгина қовуриб олиб, уни музлатгичда сақланг ва ҳафтада икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда юзингизга ниқоб қилинг.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, анор овқат рационига киритилган бўлса ва уни истеъмол қилиб турилса юрак хасталиклари юзага келишини ва аёллар кўкрак раки олди олинган бўлиши мумкин.

Анор доналари эса юқори босимли касаллар учун жуда фойдали, у босимни секин-аста тушишига ёрдам беради.

Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, ошқозон яра касаллиги мавжуд инсонларга анорни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки у жуда ҳам нордон ва кислоталидир. Анор шарбатини ўзини ичиш тишларимиз эмалини емирилишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, унга озгина қайнатилган сув қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Анор мевасиининг фойдали хусусиятлари ҳақида