
Ўзбекистонда 2026-йилдан бошлаб картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тақдим этилаётган 2026–2028 йиллар учун Бюджетнома лойиҳасида маълумот берилган.
Ҳужжатга кўра, 2026-йил 1-апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр ҳар 1 килограмм картошка чипси учун 15 минг сўм миқдорида акциз солиғи ундирилиши белгиланиши мумкин.
Мазкур солиқни Ўзбекистон ҳудудида чипс ишлаб чиқараётган юридик шахслар ва импорт қилувчилар тўлайди. Яъни, бу талаб ички ва ташқи бозордаги чипс маҳсулотларига бирдек тааллуқлидир.
Бюджетномада қайд этилишича, таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши кураш чоралари, ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, мазкур чорани жорий этишдан аввал бошқа давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилган. Солиқдан тушган маблағлар соғлиқни сақлаш ва профилактика ишлари учун йўналтирилиши мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.