date

«Интер» мураббийи қаттиқ гапирди: Тўпни тезроқ ҳаракатлантиринг

«Интер» мураббийи қаттиқ гапирди: Тўпни тезроқ ҳаракатлантиринг
«Интер» жамоасининг бош мураббийи Кристиан Киву Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди. У жамоани дербидаги мағлубиятга тўғри жавоб беришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 12-турида «Интер» «Милан»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. «Бу Чемпионлар лигаси учрашуви, ва биз ўзимизни ижобий томонга йўналтиришни давом эттиришимиз керак.

Жамоани руҳий жиҳатдан кўтариб, рақибга ўз футболимизни кўрсатишимиз лозим. Ҳимояда тўғри ҳаракат қилиб, тўпни якшанба кунига қараганда анча тез ҳаракатлантиришга эътибор қаратишимиз зарур», — деди руминяллик мутахассис УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Шунингдек, Киву жамоанинг ҳужум чоғидаги якуний зарбалaрда хотиржамроқ бўлиши кераклигини таъкидлади. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида «Атлетико» ва «Интер» ўртасидаги учрашув 27-ноябрь куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» мураббийи қаттиқ гапирди: Тўпни тезроқ ҳаракатлантиринг