
БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда “БМТ-аёллар” тузилмаси 25-ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан огоҳликка чақирувчи ҳисобот эълон қилди.
2025-йилги фемицид (аёлларнинг қасддан ўлдирилиши) ҳисоботига кўра, 2024-йилда 83 минг аёл ва қиз атайлаб ўлдирилган. Уларнинг 137 нафари ҳар куни, яъни ҳар 24 соатда ўзининг турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши қўлида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳисоботда айтилишича, бу қотилликларнинг 60 фоизи, яъни 50 мингдан ортиғи айнан жинсий шериклар ёки оила аъзолари томонидан содир этилган. Эркаклар орасида эса бу кўрсаткич атиги 11 фоизни ташкил этади.
Дунёнинг барча минтақаларида гендер асосидаги қотиллик ҳолатлари қайд этилмоқда. Аёлларга нисбатан фемицид энг кўп Африкада кузатилган — ҳар 100 минг аёлга 3 та ҳолат. Шунингдек, Америка (1,5), Океания (1,4), Осиё (0,7) ва Европада (0,5) ҳам бу рақамлар хавотирли даражада.
БМТ ушбу вазиятни кескин танқид қилган ва аёллар хавфсизлигини таъминлашда барча давлатларни реал чоралар кўришга чақирган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.