Касалликлар ичида аллергия касаллиги дунё аҳолиси орасида жуда кенг тарқалган деб айтиш мумкин. Айниқса, техника, кимё соҳалари ривожланган сари инсонларда бу касаллик хавфининг ошиши жуда ҳам юқоридир. Дунё олимлари аллергия касаллигининг энг хавфли ҳолатлари бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб боришган ҳамда улардан энг хавфлиларини оммага эълон қилишган.
1. Ерёнғоқларга аллергия бўлиш- ушбу егуликка аллергияси бор бўлган инсонларда касаллик хуруж қилган пайтда ўлим ҳолати жуда кўп кузатилган. Бу ёнғоқлар анафилакси (аллергик реакция) ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. Бундай хавфли турдаги озиқ-овқат аллергияси бир неча сонияда бошланиб тугаши ҳам мумкин ёки аксинча. Симптомлар одатда таъсир қилишдан бир неча дақиқа ўтгач бошланади. Шишиш, нафас олиш қийинлишуви, юракнинг тез уриши ёки бош айланишининг дастлабки белгисида тез ёрдамга мурожаат қилинг.
2. Қисқичбақасимон балиқ, балиқ анафилакси- озиқ-овқатларга реакциялар АҚШда анафилакциянинг энг кенг тарқалган сабабидир. Қисқичбақалар, омар ва бошқа турдаги қисқичбақалар каби моллюскалар ҳам баъзи одамлар учун аллергия қўзғатувчи вазифасини бажариши мумкин. Бу турдаги маҳсулотларга аллергияси бор инсонлар учун, ҳаттоки улар пиширилаётган овқатдан чиқаётган буғ ҳам қўзғатиш омили бўла олади. Реакция жиддийлашиши билан тўқималар шишиб, ҳаво йўлларини тўсиб қўяди ҳамда одамларда ўлимга олиб келувчи юрак ва қон айланиш муаммолари пайдо бўлиши мумкин.
3. Сусам уруғлари, ёнғоқ дарахтлари ҳамда соя- биргина кичик сусам уруғининг ўзи ҳам анафилактик реакцияга олиб келиши мумкин. Ясмиқ, нўхат, соя олинувчи ловия ва бошқа дуккакли ўсимликлар ҳам реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Ёнғоқ дарахти кабилар ҳам баъзи инсонларга катта аллергик хавф туғдира олиши исботланган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади