Мутахассисларнинг таъкидлашича, тез-тез стресс ҳолати, нотўғри овқатланиш, доимий уйқусизлик, узоқ вақт офтобда бўлиш, ҳаддан ташқари кўп жисмоний иш ва аксинча ўтирадиган турмуш тарзи, зарарли одатлар - чекиш, алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмоли иммунитетни тушириб юборади.
Иммунитетнинг кучли бўлиши ичакнинг тўғри ишлашига боғлиқ: унда иммунитет тизими «ҳужайралари» нинг 80 фоизи мавжуд. Биз истеъмол қиладиган ҳар қандай маҳсулот иммунитетни кучайтириши ёки заифлаштириши мумкин. Бунда тўғри овқатланиш, дармондориларга бой мева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш жуда муҳим.
Бифидобактериялар ва лактобактерияларни ўз ичига олган қатиқ, йогурт маҳсулотлари зарарли микроорганизмларга қарши бизнинг ичакларимиз билан биргаликда курашади ва патоген микробларга қарши асосий ҳимоя тўсиғини яратади.
Кўп миқдордаги ширинликлар нафақат тишларимизга зарар етказади балки, ошқозон ости безини шикастлантиради ва инсонни диабетга олиб боради. Қанднинг ортиқча истеъмол қилиниши иммунитет тизимини сусайтиради, инфекцияларга қарши курашадиган антителалар фаоллигини пасайтиради.
Антибиотикларни назоратсиз истеъмол қилиш ҳам иммунитет тизимига фойда келтирмайди. Бу бутунлай улардан воз кечиш керак, дегани эмас. Асосийси, ўзини-ўзи даволанишдан қочиш лозим. Фақатгина шифокор тавсияси билан дорилар қабул қилингани маъқул.
Тез чарчаш, сурункали чарчоқ, уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош оғриғи, мушаклар ва бўғимларда оғриқ бўлса, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Бу белгилар иммунитет пасайганидан далолат.
Таъкидланишича, кўпинча иммунитетнинг кескин пасайиши стресс, ваҳима ва зўриқиш билан боғлиқ бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди