11:15 / 03.09.2020
3 394

Тишлар ўз вақтида даволанмаса, инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

Тишлар ўз вақтида даволанмаса, инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: «Домашний очаг»
Вақти-вақти билан стоматолог кўригидан ўтиш, кариеснинг илк белгилариданоқ зудлик билан даволаш чораларини кўриш – буларнинг барчаси меъёр ҳисобланади.
Аммо пулдан, вақтдан қизғаниш, баъзан шифокорга нисбатан қўрқув каби сабаблар туфайли тишни даволаш ортга сурилаверади. Мана шундай ҳолатлар организмга таъсир қилиши мумкинми?

Тиш деворлари қулаб тушади
Агар тишлар соғлом ва бутун бўлса, ҳар қандай ташқи зарбага чидамли бўлади, у ўз-ўзидан қимирлаб қолиши ёки синиши мумкин эмас. Аммо бирозгина миқдорда тишларнинг зарарланиши ёки парчаланиши натижасида тиш деворлари заифлашиб қолади. Кичик зарба ёки қаттиқроқ маҳсулот истеъмолида ҳам тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам шикастланган тиш вақтида даволанмаса, уни бутунлай йўқотиб қўйиш хавфи шунча ортиб бораверади.

Модда алмашинуви бузилади
Касал тишлар тановул қилинган овқатларни яхшилаб чайнашга кучи етмайди ва улар ошқозонга майдаланмаган ҳолда кириб боради. Бу эса уни ҳазм қилишни қийинлаштириб, ошқозон-ичак йўлининг умумий ҳолатига салбий таъсир ўтказади. Натижада организмда метаболик касалликлар вужудга келади.

Ошқозон-ичак йўли касалликлари ортади
Агар тишлар вақтида даволанмаса, пародонтит касаллиги келиб чиқади – юмшоқ тўқималарга таъсир қилади ва тишларнинг тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Пародонтит касаллигини келтириб чиқарадиган инфекция иммунитетни тушириши ва ошқозон-ичак йўли касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, панкреатит ва бошқалар. Шунингдек, касалланган тиш ўз вақтида олиб ташланмаса, пародонтит хавфини янада оширади. Бунда милкларнинг тез-тез қонаши ва оғиздан нохуш ҳид келиши кузатилади.

Қандли диабет касаллиги ривожланиши мумкин
Милклар қанча кўп яллиғланган бўлса, қонда шакар даражаси шунча юқори бўлади. Организмда ушбу ҳолатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик аллақачон олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар билан тасдиқланган. Шунингдек, тиш ва милк даволангандан сўнг қонда глюкоза миқдори нормал ҳолатга қайтганлиги ҳам исботланган. Шунинг учун тиш ва милк касалликларига беэътибор бўлмаслик керак, айниқса, қандли диабетга мойил бўлганлар ёки атрофда ушбу касалликка чалинганлар учун муҳим ҳисобланади.

Ҳомила тушиш хавфи ортади
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга дастлаб оғиз бўшлиғини яхшилаб текшириб, даволанишни тавсия қилиш бежизга эмас. Тиш ва милкларда пайдо бўладиган инфекциялар ҳомила ривожланишига таъсир ўтказиши ва уни тушириш хавфини 7 баробарга ошириши мумкин.

Юрак ва қон томирлар хавф остида бўлади
Ўтказилган тадқиқотлар шуни тасдиқладики, юракнинг соғломлиги тишлар томонидан башорат қилиниши мумкин. Ҳар бир даволанмаган тиш юрак хуружини икки бараварга оширади. Бундан ташқари, қон томирлари, юрак хуружи, юрак етишмовчилиги хавфи ортиб боради. Шу билан бирга, кариес таъсирида бўлган тишларда ривожланаётган инфекциялар қон томирлар деворларини яллиғланишига ҳамда қонда тромблар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишлар ўз вақтида даволанмаса, инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?