date

Головиннинг аганти: у Мальдивларни эмас, Алтайни танлайди

Головиннинг аганти: у Мальдивларни эмас, Алтайни танлайди
"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг агенти Александр Клюев футболчи фаолиятини якунлагач, Монакода қолишни режалаштирадими ёки йўқми, деган саволга жавоб берди.

"Йўқ, бу аниқ. Саша Россияни жуда яхши кўради, унинг Москвада квартираси бор. Шуни билингки, у ҳар бир таътилини уйида ўтказади.

У доим Мальдивларга нисбатан Алтайни афзал кўради", — дейди Клюев РБ Спортга берган интервьюсида. Жорий мавсумда 29 ёшли Головин Франция чемпионатида бешта ўйинда майдонга тушиб, икки гол уришга эришди.

Шунингдек, у Чемпионлар лигасида ҳам бир ўйинда қатнашди. Россиялик ярим ҳимоячининг "Монако" клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ўртасига қадар амал қилади.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Головиннинг аганти: у Мальдивларни эмас, Алтайни танлайди