
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ўтган дам олиш кунлари "Интер" дарвозасига пенальти ураётиб жиддий жароҳат олди. Бельгиялик футболчи муваффақиятли операция қилиниб, бу ҳақда "Наполи" клуби кеча хабар берди.
The Sun нашрининг ёзишича, Де Брюйне атрофидагилар жароҳатдан тикланиш узоқ давом этиши мумкинлигидан хавотирда. Шу сабабли футболчи 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида Бельгия терма жамоаси сафида майдонга туша олмаслиги эҳтимоли мавжуд.
Аввалроқ Де Брюйне жароҳатдан тўлиқ тикланиши учун тахминан тўрт ой вақт керак бўлиши, у баҳор бошида сафга қайтиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Ҳозирда "Наполи" Италия чемпионатининг турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар