date

Ламин Ямал ҳали 100% тайёр эмас

Ламин Ямал ҳали 100% тайёр эмас
“Барселона” жамоасининг юлдузли вингери Ламин Ямал ҳали 100 фоизга тайёр эмас. Barca Universal нашрининг журналист Елена Кондисга асосланган хабарига кўра, 18 ёшли футболчи ҳали ҳам чов соҳасидаги ноқулайликлардан азият чекмоқда.

Сентябр ва октябр ойларида Ямал чов суяги билан боғлиқ муаммолар туфайли бир қанча “Барселона” ўйинларини ўтказиб юборган эди. Спорт шифокорлари илгари ҳам футболчининг ноқулайликлари унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Ўтган дам олиш кунлари “Барселона” сафарда “Реал”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Каталонияликлар турнир жадвалида иккинчи ўринда бўлиб, Мадрид клубидан беш очко орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал ҳали 100% тайёр эмас