Фото: «Beautereport.com»
Айрим одамлар ҳар кунги фаоллигини сақлаб қолса ҳам, ёш ўтган сари тўлиша бошлайди. Олимлар бунинг тагига етишга ҳаракат қилишди.
АҚШ ва германиялик олимлар Йель тиббиёт мактаби иммунобиология бўйича қиёсий тиббиёт профессори Виш Дип Диксит раҳбарлиги остида ёш ўтган сари организм ёғларни парчалаш ҳисобига қувват йиғиш қобилиятини йўқотишини аниқлашди. Пировард натижада тери ости, мушаклар ва ички аъзолар атрофида ёғ ҳужайралари тўплана бошлайди. Улар, айниқса, қорин бўшлиғида тўплангани учун қорин катталаша бошлайди.
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ёшларнинг организмида инфекция тушганда B-ҳужайралар (лимфоцитлар) катталашади, кейин эса инфекция бартараф этилгандан сўнг яна олдинги ҳажмига қайтади. Ёш ўтган сари улар кичраймай қўяди ва ёғ бўлиб сақланиб қолади. Бу эса семиришга ва моддалар алмашинуви бузилиши ҳамда иккинчи тип диабет каби яллиғланувчи жараёнларга олиб келади.
Маълумки, кексайган чоғда ҳар бир килограмм ёғ тўқимаси саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Ички ёғ, айниқса, хавфлидир. У қанча кўп бўлса, юрак-қон томир касалликлари хавфи шунча ортади. Ҳозир тадқиқотчилар бундай салбий таъсир айнан B-ҳужайралар билан боғлиқлиги, улар тўғри ишламай қўйишини тахмин қилишмоқда.
Олимлар буни аниқлагач, семизлик — ҳар доим ҳам зарарли одатлар ёки кўп овқат ейиш билан боғлиқ эмас деган хулосага келишди.
Кексайган чоғда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун тана вазнингизни назорат қилишга ҳаракат қилинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди